Баъзан ёш улғайган сари, баъзан эса турли сабабларга кўра юзларда ажинлар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳолатни бартараф этиш ёки олдини олиш учун қуйидаги усулдан фойдаланишингиз мумкин.
Идишга 1 дона тухумнинг сариғи, кичик ҳажмдаги яримта лимоннинг суви, 1 чой қошиқ зайтун ёғи солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Бу аралашма юзларга суртилади ва 20 дақиқа сўнг ювиб ташланади