Get Mystery Box with random crypto!

Аёл….. Аёл туғилди: Ўғил эмас “Қиз” дедилар хомуш, Нега хомуш | APTEKA.UZ

Аёл…..

Аёл туғилди:

Ўғил эмас “Қиз” дедилар хомуш,
Нега хомуш?… Отаси Ўғил кутганмуш!!!

Аёл улғайди:
Уйда ўтир ўқишинг шартмас
Уйдаги юмушни эплай олгин бас!!!

Аёл севди:
Унутма севишга хаққинг йўқ асло!!!
Аёлда юрак йўқ қалби йўқ гўё….

Аёл турмуш қурди:
Келинсан гапирма энди бўл соқов
Сочинг супурги бўлсин, қўлларинг косов!!!

Аёл фарзанд кўрди:
Мана сенга фарзанд номли бахт энди ўзингни унутгин….. унга ярат тахт!!!

Аёл қайнона бўлди:
Аралашманг юринг жим....
Аразлаб кетмасин севган хотиним!!!

Аёл ўлди:
Дедилар: нега ташлаб кетдингиз Нега ортда қолганни кўзин ёшлаб кетдингиз.

Аёлни хаққи йўқ:
Ўқишга, севишга , ўзин дейишга хатто ажал етганда бир кун ўлишга....

Борингизга шукур дунё тургунча туринг аёллар!!!

Яқинларизга ҳам улашинг!

@Aptekauz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!