2023-12-18 19:38:18
Она сиздек ким севди мени?Севдим дедим юзин бурдилар
Тик қаддимни ерга урдилар
Бедор қилиб ялло юрдилар
Она сиздек ким севди мени?
Дўстим бисёр подшо бўлсам гар
Суйганимга керак тилло-зар
Эҳ кўнглим-а бўлдинг дарбадар
Она сиздек ким севди мени?
Қизиқ эмас ёрга ҳасратим
Дўстга керак фақат давлатим
Кетар бир-бир кетса савлатим
Она сиздек ким севди мени?
Жоним оғриб бўғзимда зардоб
Кундан-кунга аҳволим хароб
Борин берган бир олийжаноб
Она сиздек ким севди мени?
Пешонамда ҳар кун парвона
Бахтим тилаб бахтдан бегона
Бу дунёда ёлғиз-ягона
Она сиздек ким севди мени?
Менинг хаддим бир сиқим тупроқ
Нима керак бундан ортиқроқ
Дунё севди дедим-а бироқ
Она сиздек ким севди мени?
@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !
22.4K views16:38