Get Mystery Box with random crypto!

ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАР Юздуз мисол чақинлар, Меҳри дарё- оқинлар, | APTEKA TV ТАШРИФНОМАСИ

ЮРАГИМГА ЯҚИНЛАР

Юздуз мисол чақинлар,
Меҳри дарё- оқинлар,
Борингизга минг шукур,
Юрагимга яқинлар.

Эзгу, ширин тилаксиз,
Кўксимдаги юраксиз,
Менга жуда кераксиз,
Юрагимга яқинлар

Йўлингизда бедорман,
Меҳрингизга ҳуморман,
Сиз бор мен бахтиёрман,
Юрагимга яқинлар.

Сизсиз бу кўнгил тўлмас,
Сизсиз юрганим йўлмас,
Бир кун кўрмасам бўлмас
Юрагимга яқинлар.

Кулиб юринг баҳордек,
Қалбингиз оппоқ қордек,
Сизсиз дунёлар тордек,
Юрагимга яқинлар.

Бу дунёда ёнма -ён,
Бирга бўлайлик ҳар он,
Бахтимга бўлинг омон,
Юрагимга яқинлар.

@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал !