Get Mystery Box with random crypto!

АОКА | Сурхондарё

Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё А
Telegram kanalining logotibi aoka_surxondaryo — АОКА | Сурхондарё
Kanal manzili: @aoka_surxondaryo
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.91K
Kanalning ta’rifi

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Веб сайт:
http://surxonaoka.uz
Мурожаат учун:
@surxonAOKBbot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 16:05:50 1 сентябрдан таксичилар ҳам ўзини-ўзини банд қилиб ишлай бошлайди

Президент қарори билан, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилиши белгиланган. Бунда:

— лицензия варақасини беришда автомобилнинг 10 йиллик эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;

— мажбурий тиббий ва техник кўрик муддати 1 йилда 1 марта қилиб белгиланади;

— ўзини ўзи банд қилган ташувчилардан, шу жумладан юридик шахслардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи миқдори 300 минг сўм этиб белгиланади.

Маълумот учун, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтилади.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
3.0K viewsЗаҳириддин Тўраев, 13:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:12:37
Ниагара шаршараси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканади

1 сентябрь куни
АҚШ ва Канада чегарасида жойлашган дунёга машҳур Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига республика миллий байроғи рангларига бурканади.

Жараённи Тошкент вақти билан 1 сентябрь 07:30 да жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
3.5K viewsЗаҳириддин Тўраев, 11:12
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:44:18
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
3.0K viewsЗаҳириддин Тўраев, 06:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:18:19
Эртага Бойсунда халқаро вело ва югуриш марафони ўтказилади

Бойсун туманидаги “Узундара” археология ёдгорлигини янада кенг тарғиб этиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб ҳар уч йилда бир маротаба август ойининг учинчи ҳафтасида “Юнон-Бақтрия” халқаро хайрия марафонини ташкил этиш белгиланган.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 30 август куни Бойсун туманидаги Сайроб маҳалласида спортнинг вело ва югуриш турлари бўйича халқаро марафон ўтказилади.

Мусобақа ғолиблари ҳар бир тур бўйича қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
-ўрин – 1000 АҚШ доллари;
-ўрин – 500 АҚШ доллари;
-ўрин – 300 АҚШ доллари.

Мусобақада қатнашиш истагидаги спортчи ва ҳаваскорларни бугун, 29 август куни соат 17:00 га қадар:

+998997473488, +998901359955 телефон рақамлари ёки +998912308777 телеграм рақами орқали исм-шарифи, телефон рақами, паспорти ёки гувоҳномаси фото нусхаси, қайси маҳалла номидан иштирок этиши тўғрисида маълумот қолдиришлари сўралади. Қатнашувчиларнинг ёши чегараланмаган.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo
17.5K viewsЗаҳириддин Тўраев, edited  05:18
Ochish/sharhlash