Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига | АОКА | Сурхондарё

Тошкентда 54 бош тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди (видео)

Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халқаро аэропортида Ўзбекистонга тимсоҳ болаларини ноқонуний олиб кириш ҳолати аниқланган. 54 бош тимсоҳ болалари пластик идишларда ташилган, уларнинг ичида мева ва сабзавотлар ҳам бўлган.

Текширув давомида ушбу ҳолат божхоначилар томонидан фош этилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AOKA_Surxondaryo