Get Mystery Box with random crypto!

​Қурбон ҳайити ҳақида қисса Қурбон ҳайитини нима учун байрам | Анвар Қори

Қурбон ҳайити ҳақида қисса

Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми? Баъзиларингиз биларсизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз. Билганларингиз ҳам тўлиқ айтиб бера олмайсизлар, тўғрими? Келинглар, биз сизларга бу байрамнинг тарихи ҳақида гапириб берайлик.

... Иброҳим алайҳиссалом бошларини кўтариб қарасалар, ҳазрати Жаброил фаришта «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар», деб бир қўчқорни ҳайдаб келяптилар. Аллоҳ Иброҳим Пайғамбарга Исмоилни озод қилишни буюрди. Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини қурбонлик қилолмаган бўлсалар ҳам, Аллоҳ Исмоилни «қурбонлик қилинди» деб ҳисоб қилди. Унинг ўрнига Жаброил фаришта олиб келган қўчқорни сўйиб, қурбонлик қилишни тайинлади. Аллоҳ бу қўчқорни атайин жаннатдан чиқарган эди. Аллоҳ Исмоилни қурбонликдан озод қилганлигини билиб, Иброҳим алайҳиссалом жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Аллоҳга шукроналар айтиб, У берган қўчқорни сўйдилар. Ана шундан бери мусулмонлар Қурбон ҳайити келганда Аллоҳнинг йўлига қурбонлик қиладиган бўлганлар. Аллоҳ таоло ҳар сафар яхши бандасини имтиҳон қилса, шундан кейин унга, албатта, хурсандлик ҳам беради. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ва ўғилларини имтиҳон қилиб бўлгач, улардан рози бўлди.

@anvarqorii