Get Mystery Box with random crypto!

Анвар Қори

Telegram kanalining logotibi anvarqorii — Анвар Қори А
Telegram kanalining logotibi anvarqorii — Анвар Қори
Kanal manzili: @anvarqorii
Toifalar: Telegram , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.49K
Kanalning ta’rifi

Bu kanal Anvar Qorining rasmiy kanali emas. Men ham siz qatori oddiy muhlislaridan biriman.
Kanalimizda har xil ma'ruzalar joylab boriladi. Kamchiliklar bo'lsa, uzr so'rayman!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-27 20:46:14
Савол: Инсоннинг тақдирини дуо узгартирадими?

@anvarqorii
2.2K viewsMs Nargiza, 17:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:43:13
Инсон қалбида мухаббат булиши керак

@anvarqorii
1.7K viewsMs Nargiza, 17:43
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:31:19
@anvarqorii
1.8K viewsMs Nargiza, 17:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:29:43
Истиғфор айтинг

@anvarqorii
1.5K viewsMs Nargiza, 17:29
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:50:24
Қурбонлик сўйишни ният қилганлар эшитинг

@anvarqorii
8.8K views☆Shuybekova N.☆, 01:50
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:46:27
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:

«Қуръон ўқилган уй эгалари учун кенг бўлади, унга фаришталар ташриф қилишиб, шайтонлар тарк этишади ва барака кўпаяди. Қуръон ўқилмайдиган уй эгалари учун тор бўлади, уни фаришталар тарк этишиб, шайтонлар келишади ва барака кетади».

Имом Доримий ривоят қилган.

@anvarqorii
6.5K views☆Shuybekova N.☆, edited  01:46
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:41:57Қурбон ҳайити ҳақида қисса

Қурбон ҳайитини нима учун байрам қиламиз, биласизларми? Баъзиларингиз биларсизлар, аммо кўпчилигингиз билмайсиз. Билганларингиз ҳам тўлиқ айтиб бера олмайсизлар, тўғрими? Келинглар, биз сизларга бу байрамнинг тарихи ҳақида гапириб берайлик.

... Иброҳим алайҳиссалом бошларини кўтариб қарасалар, ҳазрати Жаброил фаришта «Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар», деб бир қўчқорни ҳайдаб келяптилар. Аллоҳ Иброҳим Пайғамбарга Исмоилни озод қилишни буюрди. Иброҳим алайҳиссалом ўғилларини қурбонлик қилолмаган бўлсалар ҳам, Аллоҳ Исмоилни «қурбонлик қилинди» деб ҳисоб қилди. Унинг ўрнига Жаброил фаришта олиб келган қўчқорни сўйиб, қурбонлик қилишни тайинлади. Аллоҳ бу қўчқорни атайин жаннатдан чиқарган эди. Аллоҳ Исмоилни қурбонликдан озод қилганлигини билиб, Иброҳим алайҳиссалом жуда ҳам хурсанд бўлдилар. Аллоҳга шукроналар айтиб, У берган қўчқорни сўйдилар. Ана шундан бери мусулмонлар Қурбон ҳайити келганда Аллоҳнинг йўлига қурбонлик қиладиган бўлганлар. Аллоҳ таоло ҳар сафар яхши бандасини имтиҳон қилса, шундан кейин унга, албатта, хурсандлик ҳам беради. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом ва ўғилларини имтиҳон қилиб бўлгач, улардан рози бўлди.

@anvarqorii
5.4K views☆Shuybekova N.☆, 01:41
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:30:33 Такбири ташриқ айтишни унутманг

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

@anvarqorii
4.6K views☆Shuybekova N.☆, 01:30
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:27:54
Ассалому алейкум

Дунёда байрамлар тўлиб ётибди,
Уларнинг асли чўпчак ё эртак,
Бугун ҳатто қуёш гўзал отибди,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Гуллар билан тўлиб тошганда сахро,
Чўлда гуллаган энг гўзал чечак,
Иймон лаззатидан олингиз баҳра,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Шафақнинг қўйнига яширинган оқ,
Гўзал тонг отди деб бергандек дарак,
Буюк эътиқодни рамзи ўлароқ,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Дунёда муҳаббатин ўзига жо айлаган,
Ойнинг юзин ёпар эҳтимол этак,
Расулуллоҳ севиб байрам айлаган,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!

Куфру, ширк, маъсият, бўхтону ғийбат,
Исломсиз йўлкага сочганда печак,
Мўмин биродарим тилагим фақат,
Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!


@anvarqorii
7.2K views☆Shuybekova N.☆, edited  01:27
Ochish/sharhlash
2022-07-05 09:12:23 Кимни кони 3 отрицательный илтимос донор керак эди, хотиним куп кон йукоти реанимацияда етибти, кон куйиш керак экан, харажати булса киламан илтимос
Докторлар бошкаси бумиди, куйсак йукотиб куямиза деди, шундок булса хам езганиларга ва этибориларга рахмат оллох рози булсин силардан, агар кушимча группаларга таркатиб сураб берселар яхши буларди, илохим харакатилар учун савоб ишларилар учун оллох уз даргохида кабул килсин
+998 97 400 33 62
+998 90 788 33 62
Mahmud
21.1K viewsMe, 06:12
Ochish/sharhlash