Get Mystery Box with random crypto!

PEDIATR MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi anvar_pediatr — PEDIATR MASLAHATI P
Telegram kanalining logotibi anvar_pediatr — PEDIATR MASLAHATI
Kanal manzili: @anvar_pediatr
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.83K
Kanalning ta’rifi

Kanalda bolalarda koʻp uchraydigan kasalliklar va ularning psixologik holatlari boʻyicha maslahatlar berib boriladi.
САМПИ talabasi: Abduraximov Anvarjon
✨Admin:
@Pediatr_A
📊Реклама
@reklama_xizmati5

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 10:31:43 Bolani qanday kiyintirgan ma’qul?

Yil fasllari almashadigan paytda bolalar salomatligiga alohida e’tibor talab etiladi, chunki iqlim, ob-havo salomatlikka jiddiy ta’sir ko‘rsatadi. Faslga qarab ovqatlantirish kabi, faslga mos qilib kiyintirish alohida ahamiyat kasb etadi.

Bolalarga paxtali matodan tikilgan, tana uchun qulay (tor yoki juda ham keng bo‘lmagan) kiyimlar kiydirish ular organizmi uchun foydali. Kiyim bola tanasiga havo o‘tkazadigan bo‘lsa, u organizmda moddalar almashinuvi me’yorida kechishiga yordam beradi.

Bolaning boshiga oq matodan tikilgan soyabonli qalpoqcha kiydirish lozim (sababi, u quyosh nurlarining to‘g‘ridan-to‘g‘ri bola yuziga tushishidan saqlaydi).

@anvar_pediatr
996 views07:31
Ochish/sharhlash
2022-08-31 09:57:53 Bolani ovqatlantirishda nimalarga e’tibor qaratilishi lozim?

Birinchidan, onalar bolani to‘g‘ri ovqatlantirishlari kerak. Ikkinchidan, ayniqsa iliq-issiq kunlarda bolaga ko‘proq suv berish lozim, bu terlash tufayli organizm yo‘qotgan suyuqlik o‘rnini to‘ldiradi. Uchinchidan esa o‘tkir yuqumli ichak kasalliklarining oldini olish maqsadida shaxsiy gigena qoidalariga rioya etish alohida o‘rin egallaydi. Chunki o‘tkir me’da-ichak infeksiyalari bilan kasallanish 5 yoshgacha bo‘lgan bolalar orasida 65-70 foizni tashkil qiladi.

Kasallik ko‘pincha iste’mol qilingan suv va oziq-ovqat mahsulotlari orqali yuqishini inobatga olib issiq kunlarda bolalarning ochiq suv havzalarida cho‘milishlarini nazorat qilish, ayniqsa mevalarni qaynagan suvda yuvib berish muhim hisoblanadi.

Vitaminga boy ko‘katlarni to‘g‘rab, bola ovqatiga qo‘shib yedirish lozim. Umuman, vitaminli yeguliklar kundalik dasturxonda doimo bo‘lishi shart. Oddiygina misol. Bola organizmida vitamin C yetishmasa, uning aqliy va jismoniy qobiliyati pasayib ketadi, me’da-ichak faoliyati buziladi, bola tez-tez shamollaydigan bo‘lib qoladi. Shunday ekan, askorbin kislotasiga boy petrushka, karam, na’matak, limon, pomidor va sabzi iste’mol qilishni yo‘lga qo‘ygan ma’qul.

Vitaminlarning B guruhi yetishmasa, bolada ishtaha yo‘qolishi, asab tizimi faoliyati buzilishi, lanjlik, ozib ketish kabi belgilar kuzatiladi, shu sababli bolalarga go‘sht, jigar, dukkakli donlar, sut mahsulotlari, tuxum va turli sabazavotlarni ko‘proq berish tavsiya etiladi.

Vitamin A tanqisligi yosh bolalarning ko‘rish qobiliyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatib, moddalar almashinuvining bir me’yorda bo‘lmasligiga olib keladi. Bolalarga go‘sht, baliq, sut, tuxum, sariyog‘ va ko‘k no‘xatli taomlarni ko‘proq berish lozim.

@anvar_pediatr
1.1K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:52:58
Боланинг тезроқ равон гапириши учун  - педиатр Комаровский маслаҳатлари

Бунинг учун:
Бола билан ҳомиладорлигингиздан бошлаб суҳбатлашишни бошланг.

Бола тилида суҳбатлашманг.
Бола 6 ойдан ўтгач у билан  оғизни чўччайтириб "ширингина" гапиришнинг фойдаси йўқ.

Боланинг кўзларига қараб гапиринг. Ота-она гапираётганида бола унинг лаб қимирлашини кузатади, шу йўл билан унинг тили чиқиши осонлашади.

Болага кўп савол беринг.
Бола жавоб бера олмаган тақдирда ҳам, унга савол беришга одатланинг.

Болага кўп эртак ўқинг.
Китобдаги янги сўз ва иборалар болани тили чиқишида муҳим аҳамиятни касб этади.

@anvar_pediatr
1.0K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2022-08-28 14:39:29Диабетга чалинган болалар қандай муолажа қилинади?

Шаҳноза Азимова,
болалар эндокринологи,
тиббиёт фанлари номзоди:

— Ҳозир замонавий тиббиётда қандли диабетнинг 1-тури маолажасида инсулин помпа терапияси яхши самара бермоқда.

Бу даво тури юқори технологик жараён асосида организмга инсулин гармонининг бир меъёрда бериб турилиши ва қанд кўрсатгичлари назоратда бўлинишини таъминлайди.

Диабетнинг 1-туридан бутунлай тузалиш имконсиз бўлса-да, лекин баъзи ҳолларда без фаолиятини меъёрда ушлаб туриб, парҳезга амал қилинса, касаллик беморни ортиқча безовта қилмайди.

Доимий равишда сунъий инсулин қабул қилиш талаб этилади. Бу модда ошқозон-ичак трактида парчаланиб кетиши боис, у фақат инекция орқали овқатланиш вақтида киритилади.

Қатъий парҳезга амал қилиб, овқат рационидан енгил ҳазм бўлувчи углеводларни (шакар, ширинликлар ва мевали шарбатлар) бутунлай чиқариб ташлаш керак.

Диабетнинг бир ҳамда иккинчи тури чидамли шаклларини бутунлай даволашнинг имкони йўқ.

Лекин доимий назорат остида бўлган ва шифокор тавсияларига амал қилган ҳолда касаллик асоратларининг олдини олиш ёки бутунлай чеклаш мумкин.

Касаллик узоқ давом этганда, барча аъзоларда ўзига хос ўзгаришлар юзага келади: юрак ва қон томирлари, кўз, буйрак, нерв тизимидаги ўзгаришлар, инфекцион асоратлар, жароҳатларнинг қийин битиши шулар сирасидандир.

Бу асоратларга қарши ўзбошимчалик билан даво чоралари изламасдан, албатта, шифокор тавсияларига амал қилиш шарт.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
932 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:38:50 A'lochi bola sindromi

Аълочи болалар – бу ота-оналарнинг чексиз қувончи, тақлид наъмунаси, синф ва мактабнинг фахри хисобланади.
Болалар борки, аъло бахолар улар-учун бирдан-бир мақсад эмас ва вақти-вақти билан ўз мағлубиятларини хам тан олишади. Аксинча, шундай болалар хам борки, улар қаерда ўқимасин – мактабдами, институтдами, улар ўзлари кўтарилган юксак поғоналардан қулаш вахимаси билан юради, энг кичкина омадсизликларни хам оғриқли қабул қилишади, ўз соғлигини бахоси билан юқори марраларга эришишга харакат қилишади. Бундай болаларни – перфекционистлар деб хам аталиб, французча perfection – мукаммаллик сўзидан олинган.
 
Ўз олдига «хамма нарса аъло бўлиши керак» каби мақсадларни қўйиб, уларга амалга ошириш учун уқусизлик, асаб бузилишлари, иштахасизлик каби шикоятларни орттириб олишади. Улар кичкина танбехларни хам кескин қабул қилишиб, уларни омма олдида ажратиб мақтаб кўрсатишмаса аразлаб, хафа бўлишади. Бундай холларда бола мактаб бахоларига боғланиб колади, мулоқот ва ўйинлардан бош тортади, натижада эса ўз тенгқурлари билан муносабат юритиши эсдан чиқаришади.
 
Хаётда эса омад доим хам ёр бўлавермайди. Вақти-вақти билан муваффақиятсизликларга дуч келиш мумкин. «Аълочи» болалар синдроми эса уларнинг катта хаётига хам таъсир этади, яъни уларнинг етишган мақсадлари, ишидагилар, атрофдагилар, бошлиқларидан қониқмайдилар. Бундай одамлар ғалабага, хар қандай бахо билан бўлса хам муваффақиятга эришишга одатланишади. Кичик хатоларни улар оғриқли қабул қилишади, уларнинг дунёқараши бўйича «барча нарса» ёки «хеч нима» шиорига таянишади.   
 
Аълочи синдроми қуйидаги холатларда хам келиб чиқади:

Ота-оналар ўзлари омадсизликка учраган сохаларда фарзандлари биринчи бўлишини хохлашади. Бу билан улар ўз муваффақиятсизликлари учун ўч (реванщ) олган хисоблайдилар
 Кўп холларда болалар аъло бахолари билан ота-онаси мухаббатини қозонишни исташади.
   Биринчилардан бўлиш истаги, ўз-ўзига паст бахо бериш натижасида пайдо бўлади.
   Ўзига ишониш, ўзига бўлган ижобий бахо, фаоллик ва ташаббускорлик, бахт учун катта ахамиятга эга.  
 
Перфекционизмдан қандай қутулиш мумкин.

 Болага бахолар билан у фақат мактаб хаётида эмас хар доим ва хар ерда тўқнаш келиши кераклиги хакида уқтириш керак. Бахолар доим хам одамнинг ўзи хақида фикрни бахоламаслиги, кайфиятни белгилаб бермаслиги хақида тайинлаш лозим. Уз олдига қўйилган мақсад бу – табиат томонидан берилган истеъдодни очишдан иборат. Бахолар эса қўшимча бир бўғин холос. Улар болани ўзига бўлган муносабатини пасайтирмаслиги лозим.
 Болангизга уни шу холича, унинг мактабдаги омадлари, кундалигидаги бахоларидан қатъий назар қадрлашингизни ва севишингизни таъкидлаш лозим. Агар бола уни шунчаки яхши кўришини билса, унга яшаш ва омадди бўлиш анча осонлашади. Албатта болангизни муваффақиятларини мақтаб туринг. Яхши ўқиш унинг ўзи учун кераклигини уқтиринг.
   Болани кундалик графигини зиқ қилиб тузманг: мактаб дарслари, қўшимча машғулотлар, спорт тўгараги ва инглиз тили курслари орасида болани тинчланиши, бироз хаёлини жамлаши ва тоза хавода ўртоқлари билан ўйнашига вақт қолдиринг. Акс холда асабий, тушкун кайфиятли болани тарбиялайсиз. Бу болангизнинг хаёти, унинг ёшлиги қайтиб келмайди. Хаётдан қониқмаганлик хисси эса бир умр қолши мумкин.
   Бола ўзига ишонмаган, харакатларидан қониқмайдиган, таваккал ва хато қилишдан қўрқадиган бўлиб ўсмаслиги учун уни ўзгаларнинг бахосидан мустақил холда тарбияланг.
 
Болалардан «юқори мувафақиятлар» талаб қилишдан олдин боланинг имкониятлари, темпераменти, ахборотларни ўзлаштиришни индивидуал тезлигини хисобга олиш керак.

@anvar_pediatr
2.4K views07:38
Ochish/sharhlash
2022-08-21 10:35:49
Яссиоёқлик энди муаммо эмас! Уйда ўзингиз даволанг!

@anvar_pediatr
3.3K views07:35
Ochish/sharhlash
2022-08-19 12:12:26
Болаларда нормал гемоглабин даражаси қандай?

Болалардаги меъёрий гемоглобин миқдори катталарникидан фарқ қилади.
Ўртача гемоглобин даражасини эса қуйидаги рақамларда кўришингиз мумкин:

Г/Лдаги нормал гемоглобин даражаси (литр учун грамм) ёшга боғлиқ:

Янги туғилган чақалоқларда – 180 дан 240 гача;
1 ойдан 5 ёшгача – 110 дан 115 гача;
5 ёшдан 12 ёшгача – 110 дан 120 гача;
12 ёшдан 15 ёшгача – 120 дан 140 гача.

@anvar_pediatr

Savollar uchun:
https://t.me/muhokama_pediatr
3.3K viewsedited  09:12
Ochish/sharhlash
2022-08-18 11:35:30
Д витамини умумий саломатлик ва суяклар мустаҳкамлигини, қоннинг меъёрда ивувчанлигини, шамоллашдан ҳимояланишни, заҳарли моддаларнинг организмдан чиқиб кетишини, яхши кайфиятни, юрак қон томирлар саломатлигини  таъминлайди.

Бу витамин: пишлоқда, сариёғда, творогда, тухумнинг сариғида, балиқда, денгиз маҳсулотларида, картошкада, ўсимлик ёғида, мол гўштида мавжуд, шунингдек, организмдан қуёш нури таъсирида ажралиб чиқади.

Бу витамин оловда пиширилишида ва ишқор таъсирида яроқсиз ҳолга келади.

Бир суткада инсон организми учун зарур бўлган меъёри: 2-5 мг/ ёки 2 та тухум истеъмол қилиш етарли бўлади.

@anvar_pediatr

Savollar uchun: https://t.me/muhokama_pediatr
3.2K viewsedited  08:35
Ochish/sharhlash
2022-08-17 21:15:20 BOLALARDA DISPLAZIYA

— Displaziya (lotincha «noto‘g‘ri rivojlanish») chanoq-son bo‘g‘imining tug‘ma kasalligidir. Aslida bu holat bola bo‘g‘imidagi boylam va mushaklar tonusining bo‘shligi sabab yuzaga keladi va bir oyligida o‘z-o‘zidan o‘tib ketadi. Lekin har ming chaqaloqning to‘rt-besh nafari son suyagining chiqishi kuchli bo‘lishi sabab shifokorga murojaat qiladi. Chanoq-son bo‘g‘imi tug‘ma dis­plaziyasi uch xil ko‘rinishda bo‘ladi: displaziya, chala chiqish, son suyagining to‘liq chiqishi.

Son suyagining tug‘ma chiqishi

Son suyagining tug‘ma chiqishi — tayanch-harakat tizimi tug‘ma nuqsonlarining eng ko‘p uchraydigan turi. Unda chanoq-son bo‘g‘imi barcha elementlarining noto‘g‘ri rivojlanishi oqibatida bo‘g‘im kosachasi va son suyagi boshchasining bir-biriga nisbatan to‘liq siljishi kuzatiladi. Son suyagi boshchasi bo‘g‘im kosachasidan tashqariga va yuqoriga siljiydi.

@anvar_pediatr
2.7K views18:15
Ochish/sharhlash
2022-08-17 10:05:41 RAXIT KASALLIGI BELGILARI

1.Bolaning ishtahasi yomonlashadi, ba'zida chaqaloq ovqatdan butunlay voz kechadi.

2.Buzilgan uyqu va bolaning uyqu vaqtida tez tez uyg'onishi.

3.Chaqaloq juda ta'sirchan bo'lib, ko'pincha va uzoq vaqt yig'laydi, hayajonlanadi.

4.Kaft va oyoqlarning terlashi kuchayadi

5.Soch to'kilishi kuchayadi

6. O'sish va rivojlanishda kechikadi

7.Tishlar sekin o'sadi, kariesga duchor bo'ladi.

8.Bola sababsiz uyqudan yig'lab turishi

9. Ayniqsa sochning ensa sohasida oysimon, "hasib hosil buliwi" kurinishida tukilishi

10. Chaqaloqlarda tishlarning muddatidan kechikib chiqishi va nomutanosib shaklda chiqishi

O'rta darajaga:
Bosh suyagida yumshoqlik mineralizatsiya yetarli darajada bulmasligi hisobiga bosh shaklining turlicha notug'ri shakllarda rivojlanishi; ayniqsa oyoqlarda X yoki O obrazni shaklida bo'lishi.

Ko'krak qafasida "etikduz ko'kragi", "tovuq ko'krak", "qurbaqasimon qorin" "qovurg'alarda raxitik marjonlar", qo'l bilaklarida "raxitik bilakuzuk"lar yuzaga kelishi mumkin.

Og'ir darajada:
Suyak mushak tizimidagi uzgariwlar uz navbatida ichki organlar faoliyatini izdan chiqaradi. Buning natijasida o'pka yurak yetishmovchiligi kelib chiqadi.

Og'ir darajadagi raxitning uziga xos tomoni qonda aniqlangan laborator kursatgichlar normada saqlanadi lekin suyaklarda miqdori past buladi. Chunki suyak to'qimasi funksiyasi buziliwi hisobidan qonda mavjud minerallarning suyakka o'tishida qiyinchilik yuzaga kelib chiqadi.

Og'ir darajadagi raxitni davolawda nafaqat minerallarni periost kurinishda balki suyaklarga tug'ridan tug'ri elektr toki yordamida minerallarni yuborish davo samaradorligini bir muncha oshiradi.

Raxitning namoyon bo'lishining ikkinchi bosqichi chaqaloqning tashqi qiyofasini o'zgartiradi:

Boshning orqa tomoni zichlashadi,
bosh suyagi cho'zilib, frontal tuberkulyoz shakllanadi.

Ushbu davrda ko'krak qafasi, tos suyaklari deformatsiyalanishi mumkin. Oyoqlar O-shakliga yoki X shakliga aylanadi, Ushbu bosqichda bolaning jismoniy va ruhiy passivligi yanada aniqroq bo'ladi, befarqlik hissi paydo bo'ladi.

Kasallikning uchinchi, eng og'ir bosqichi asab va yurak-qon tomir tizimlari ishidagi buzilishlarga ta'sir qiladi. Muskul-skelet tizimidagi o'zgarishlar eng sezilarli: sinish xavfi juda kichik yuk bilan ham sinishi mumkin, yurish jarayoni noqulaylik tug'diradi va o'tirish ham qiyin. O'pka ishlash funktsiyasi buziladi, jigar hajmi kattalashadi. Aqliy rivojlanishning susayadi.

@anvar_pediatr
2.0K views07:05
Ochish/sharhlash