Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Миср коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасид | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

Ўзбекистон ва Миср коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи-давлатларининг 9-Конференциясига мезбонлик қилаётган Миср Араб Республикаси ҳамда Ўзбекистон делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура академияси ҳамда Миср Маъмурий назорат идораси ва Коррупцияга қарши курашиш академияси раҳбарияти иштирок этди.

Мулоқот Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Миср Маъмурий назорат идораси ҳамда Миср Коррупцияга қарши курашиш академияси (МКҚКА) ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашувда коррупцияга қарши курашиш идоралари ходимлари малакасини ошириш юзасидан Миср тажрибаси асосида таълим муассасалари билан алоқаларни ўрнатиш, давлат хизматчиларини ушбу йўналишида ўқитиш бўйича экспертларни жалб этиш, Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш минтақавий тренинг марказини очишда МКҚКА билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.