Get Mystery Box with random crypto!

Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатларининг 9-Конфе | Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi

Коррупцияга қарши конвенцияси иштирокчи давлатларининг 9-Конференциясида Рақамлаштириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси тақдимот қилинди

14 декабрь куни Мисрда бўлиб ўтаётган Конференцияси доирасида БМТ ТД томонидан ташкил этилган "Рақамлаштириш - коррупцияга қарши курашишда "кумуш ўқ" ҳисобланадими? Етакчи амалиётчилардан сабоқлар" мавзусида махсус сессияси бўлиб ўтди.

Тадбирда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва экспертлар ҳамда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановлар чиқиш қилишди.

А.Бурханов рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти билан иштирокчиларни таништириб ўтди.

У ўз маърузасида “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича маълумот берди.

Маърузада, шунингдек, қисқа вақт ичида амалга оширган ишлар коррупцияни сезиларли равишда камайишига ҳамда жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига сабаб бўлгани қайд этилди.

Батафсил

Facebook | Telegram | Twitter|| anticorruption.uz