Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар ёзда ота ва она ўғлини бувисини уйига олиб боришарди. Бол | АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔

Ҳар ёзда ота ва она ўғлини бувисини уйига олиб боришарди. Бола улғайгач, ота-онасига:
- Мен аллақачон катта бўлиб қолдим. Нега ҳали ҳам менга кичик боладек қарайсизлар? Мен ўзим бувимникига бораман! "
Қисқа мунозарадан сўнг, ота-она рози бўлишди. Мана, улар платформада туриб, сўнгги маслаҳатларини бериб юборишди ва ўғли жавобан:
- Ҳа, биламан, биламан, 100 марта айтдиларингиз ...! "
Кейин ота:
- Ўғлим, агар сен бирдан ўзингни ёмон ҳис қилсанг ёки қўрқсанг, мана бу сен учун - дея боланинг чўнтагига ниманидир солди.
Ниҳоят, вагон ҳаракатланиб бола вагонда ўтириб, деразадан ниманидир томоша қилиб кетмоқда эди. Йўлда нотаниш одамлар уни туртиб юборишар, шовқин қилишар, йўлбошчига ундан шикоят қилишар эди. Йўлбошчи унга норози оҳангда гапирди, кимдир унга норози қаради ва бирдан бола безовталикни ҳис қилди, энди у қўрқа бошлади. У бошини тушириб, бир бурчакка тиқилиб, кўз ёшлари тўка бошади. У отасининг чўнтагига нимадир солганини эслади. У титроқ қўл билан қоғозни қидириб, уни очиб ўқиди:
- Ўғлим, мен охирги вагонда ...

P.S Ҳаётда фарзандларимизга ишониб мустақил қўйиб юборишимиз, лекин болаларимиз қийин аҳволда қолмасликлари учун ҳар доим охирги вагонда бўлишимиз керак.

Интернетдан олинди.