Get Mystery Box with random crypto!

АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔

Telegram kanalining logotibi antidemidrol — АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔 А
Telegram kanalining logotibi antidemidrol — АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔
Kanal manzili: @antidemidrol
Toifalar: Ko‘ngilchak , Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 550
Kanalning ta’rifi

Жиддий пост ва юморлар

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2021-02-07 11:53:54 “ЭШАК ҲАНГРАСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ ?”

Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитган гапи имом жамоатга караб: “Намозхон эшак ҳанграганини эшитса, намози бузилади, намозини қайта ўқийди”, деган сўз бўлибди. Ишонмай деса, имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч кимдан эшитмаган. Имомнинг ўзидан сўрашга ботинмай қишлоғига кетибди. Қишлоқ масжидида ўтиришганда, “биродарлар, фалон масжидда ғаройиб бир гап эшитдим, фалончи домла маъруза қилаётган эканлар, “эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқийди” деб айтдилар”, деб имомдан эшитганни айтибди.
Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта хўроз қичқириб эшак ҳанграган, шунча йиллик ибодатимиз бекор кетдими, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай шу масалада ҳалиги имомнинг олдига боришибди. Имом уларни ҳужрасига таклиф қилибди.
– Ҳазрат, – деб гап бошлабди келганларнинг улуғи, – эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузиладими?
– Йўқ, ким айтди сизларга, – дебди имом.
Ҳалиги гапни қолганларга айтиб берган киши:
– Ўтган куни масжидингизга намозга кирганимда айтдингиз-ку, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқиш керак деб...
– Ҳа, гап бу ёқда денг. Сиз маърузани бошидан эшитдингизми? – деб сўрабди имом.
– Йўқ тақсир, охирроғида келдим.
– Унда сиз гапнинг бошини эшитмабсиз, мен таяммум ҳақида гапирган эдим. Агар бир киши саҳрода кетаётган бўлса, суви халтасида бўлса-ю, халта эшагида юкланган бўлса, шу пайт эшаги қочиб кетса, бошқа ердан ҳам таҳоратга сув топилмаса, намоз вақти кириб қолса, таяммум қилиб намоз ўқийди. Агар намоз ўқиб турганда эшагини ҳанграганини эшитса, намози бузилади, чунки эшакни ҳанграши сувнинг қайтиб келганини билдиради, сувини олиб таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди, деган маънода айтгандим...

Қиссадан ҳисса шуки, гапнинг моҳиятини, маъносини тушунмай, боши ва охирини эшитмай, нима ҳақидалигини билмасдан қарор қабул қилиш, шошқалоқлик қилиш дуруст эмас. Бу ҳам ўзига ҳам ўзгаларга зарар ва қайғу келтиради. Ўзингиз яхши тушунмаган нарсани бировга айтишга шошилманг. Бирор масалада, айниқса ижтимоий тармоқларда қўйилаётган ҳар хил постларда кўрган ва ўқиган ҳамда эшитган ҳар бир маълумотни тўлиқ тушунишга, уни тўғри ёки нотўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишга, бировларга етказишдан олдин шу гап дуруст ёки йўқлигига амин бўлиб кейин етказишга одатланиш кераклигини унутманг...

Фейсбукда Абдурахим Аъламов саҳифасидан олинди.
843 views08:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:31:53 Хотини рўмолининг учини тишлаб «ҳа, биламан» дея аста бош тебратганидан руҳланган Ҳожиқурбон «ё ўзим бозорга сочингдан судраб борайми», деб похолдўқни яна икки поғона юқори кўтарди. Сўнг, чивин ҳайдаётгандек, кафтини тескарилаб силтади:
– Бор энди, сутни қайнат!
– Хўп бўлади, дадаси, – хотин оёқ учида келиб, супадаги идишни олди. – Айтгандай, кечаги жигарниям қовурайми? Мардивой қўшнимиз бўлсаям, ҳартугур, меҳмон-да.
Хотиндаги ўзгаришни сонияма-сония кузатиб, ҳайратдан тобора ҳайкалга айланиб бораётган Мардивой, кейинги сўзни эшитгач, туш кўрмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун сонини қаттиқ чимдиди.
Во-о! Дунёда манавинақа усуллар боракан-у!
Ҳожиқурбон мойдек эриб бўлган хотинининг кўзларига синчковлик билан тикилди:
– Қовурилган жигарни қуруқ еб бўларканми? Худди бирор нарсанг бордек гапирасан-а.
– Жовонда ярим шишача вино бориди шекилли?
– Нима-а? – қоплондек ириллади Ҳожиқурбон. – Кимсан, Ҳожиқурбон бўлсам-у, меҳмоннинг олдида астатка ичаманми?
– Бўпти, дадаси, бўпти. Ҳозир ўғлингизни дўконга юбораман. Бутунидан опкелади.
Хотин шундай дея, шипиллаганича ичкарига йўналди. Пиллапояда ғўдайиб турган Ҳожиқурбон димоғини шиширган сиёқда Мардивойга ўгирилди:
– Похолдўқнинг заптини кўрдингми? Сенам юрибсан-да эркакман деб. Ҳе тиррақи!

1994 йил.
1.1K views18:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:31:07 Ўқинг, мазза қиласиз

Похолдўқ (ҳажвия). Анвар Обиджон

Дўкондан сут олиб келаётган Ҳожиқурбон уйига етай деб қолганида, қўшнисининг дарвозаси зарб билан очилиб, пирпираганича Мардивой чиқиб келди. Ортидан «Адидас» деган ёзувли чангқоқарни дўлайиб, хотини кўринди.
– Ҳу, яшшамагур! Илойим, тилингга зиндалак чиқсин!
Бизнинг давримизда келинлар эрини кўсов ушлаб қуварди, замоннинг маданийлашиб кетганини қаранг, деб ўйлади Ҳожиқурбон. Сўнг салобатли ҳаракат қўллаб, орага кирди.
– Қанақа тўпалон бу? Айниқса, мендек одамнинг олдида-я!
– Э, кўрмайсизми, – дея шоша-пиша унинг панасига ўтди Мардивой, – ўзидан-ўзи жазаваланиб…
– Ўзидан-ўзимиш… Кўпчиб ётманг деб уйғотгани кирсам, «О-о, Марфушахо-о-н», деб алаҳсираган ким?
– Бекорларни айтибсан. Ҳеч қанақа Марфушахон деган танишим йўқ. Туҳматчалпак бу!
Келин қўлларини биқинига тираб, «ум-м, ҳали биз туҳматчиям бўпқолдикми», дея галдаги чопонқоқдига шайланганида, Ҳожиқурбон «э, бўлди-да энди», деб ўзидан яна дувол ясади.
– Бу писмиқни билмайсиз, – шанғиллади келин. – Худо урган шилқим бу. Шилқим бўлмаса, Дўмбиравотни Дўмбоқобод, Эскижувани Эскижувон дермиди?
– Боринг, уйга киринг, – бу сафар кескинроқ жеркиди Ҳожиқурбон. – Уят бўлади! Боринг!
Келин саннаганича кириб кетгач, «ўзларидаям анча-мунча айб борга ўхшайди», дея Мардивойга чимирилди. Мардивой, куйина-куйина, ўзини оқлашга тушди:
– Ўлай агар, ғирт бўҳтон бу. Кеча янги чиққан тўплидан оламан деганида, кўнмаганидим. Ҳамма бало шундан. Ўзича баҳона тўқиб, мендан аламини оляпти.
– Ҳе, бўм-бўм! – унинг пешанасини тикиллатди Ҳожиқурбон. – Бу ёғини тушинибсан-у, похолдўқни ҳалиям ўрганмабсан-да?
– Похолдўқ?
– Шуни билгинки, хумкалла, сен хоҳлайсанми, хоҳламайсанми, хотинлар ўзи ёқтирган нарсани барибир олмасдан қўймайди. Тинчгина рўзғор қураман десанг, хотининг нима олмоқчилигини билволиб, ўша нарсани олишга гўё ўзинг мажбур қилгандек бўл. Шунда эркакчиликни қўлдан чиқармай турасан.
Мардивойнинг ҳануз анқайиб туришидан гапнинг мағзини чақолмаганини англаган Ҳожиқурбон жаҳлга минди. «Юр, ҳозир тушунтириб қўяман», дея Мардивойни ортидан эргаштирди.
– Масалан, мен хотинимнинг баъзи шамаларидан сезиб юрибманки, туркча кўйлак билан тилло сирға олишга пул тўплаяпти. Олмайсан десам, бийдалаб ташлайди. Бунақа пайтда похолдўқни ишлатиб, эркакдек бир яйраволаман. Дунёдаги ҳукуматларам халқ билан муомала қилишда менинг усулимдан фойдаланса, ёмон бўлмасиди.
Ҳожиқурбон Мардивойни етаклаганича ҳовлига кириб келиб, сутли идишни пешайвон супасига «тақ» этказиб қўйди. «Ҳў, хотин, қаёқдасан», деб димоғланганини билади, ичкаридан «Ҳа, нима», деган вағиллоқ овоз янграб, хонтахтадаги пашшаларни тўзғитиб юборди.
– Сутни опкелдим, – сир бой бермай дўранглади Ҳожиқурбон. – Ол, қайнат.
– Сизга сут қайнатиб беришдан бўлак ишим йўқми? – ошхонадан чиқиб, эрига тосрайиб боқди хотин.
– Гапни кўпайтирма. Кўряпсан-ку, ёнимда меҳмон бор.
– Нимма-а? Меҳмон? Шу пиёнистани меҳмон деяпсизми?
– Бу қанақа бетамизлик? – Ҳожиқурбон дуволга қўнган хўроздек кўкрак керди. – Кимга олифтачилик қиляпсан, ипринди?
– Ким ипринди?
– Сен иприндисан! Устингдаги кийимни қара. Шуям кўйлакми? Бирорта импўртнийсидан олиб кийсанг, ўласанми? Гап шу, эртагаёқ янги кўйлак оласан. Агар гапимни қайтарсанг…
Ҳозиргина темирни ғажийман деб турган хотин бирдан бўйин қисиб боқди:
– Мен бир нарса деяпманми?
– Дебам кўр-чи! – муштини ўйнатиб, энди хотинига дадил яқинлашди Ҳожиқурбон. – Жуда индамаса, а? Арчиб қўяйми шу топда? Сенда орият бўлмаса, мана, бизда бор. Кўрганлар айтмайдими, Ҳожиқурбондек одамнинг хотини жулдирвоқи бўпкетибди, бор-йўғи йигирма беш хил кўйлаги бор экан деб?
Хотин баттардан шумшайди. Эрига зимдан бир қараб қўйиб, уч кунлик келинчакдек ийманиб деди:
– Ўзимам туркча кўйлакни орзулаб юрувдим-у… яна рўзғорни ўйлаб…
– Мен турганда, рўзғорни ўйлашни ким қўйибди сенга, – кариллай кетди Ҳожиқурбон. – Кўйлак ўз йўлига. Янаги ойдан қолдирмай, қулоққа тилло сирғаям оласан. Гапим ерда қоладиган бўлса, шопирма атала ичадиган қипқўяман. Аччиғимни биласан-а?
1.0K views18:31
Ochish/sharhlash
2021-01-31 20:07:47 ​​Одамлар нимани ҳеч қачон унутмайди?

Самолётда оқ танли бир аёл ҳабаш эркак билан ёнма-ён ўтириб қолди. Бу вазиятдан у безовталанди, беҳузур бўлди. Cтюардессани чақириб, ўзига бошқа бир жой топиб беришни сўради. Ахир, у қора танли одамнинг ёнида ўтира олмасди-да.

Стюардесса хуш муомалалик билан самолётнинг барча ўриндиқлари банд эканини, ҳар эҳтимолга қарши, VIP бўлимида бирон бўш жой бўлса, қараб кўриши ва бу ҳақда хабар беришини айтди.

Йўловчиларнинг айримлари бу воқеани ҳайрат билан, айримлари эса нафрат билан кузатиб туришарди. Уларнинг нигоҳида шундай ифода бор эди: «Бу аёл ҳурматсизлик қилгани етмагандай, энди VIP бўлимида кетадими?»

Танасининг ранги туфайли камситилган ҳалиги киши эса индамай ўтирарди.

Аёл ўзининг VIP бўлимида кетаётганини тасаввур ойнасида жонлантирганча стюардессани сабрсизлик билан кута бошлади.
Бир неча дақиқадан кейин стюардесса қайтиб келди: «Кечикканим учун узр сўрайман. Ниҳоят, VIP бўлимидан битта бўш жой топдим. Аммо йўловчиларнинг жойини ўзгартириш масаласида учувчидан рухсат олишим керак эди. Учувчимиз «Муаммо келтириб чиқарувчи одамнинг ёнида кетишга ҳеч ким мажбур эмас», деди ва рухсат берди».

Бу гапни эшитган йўловчилар ҳайрон бўлишди. Бу орада оқ танли аёл мағрур ифода билан ўрнидан туриб, VIP бўлимидаги янги жойга ўтишга ҳозирлана бошлади. Айни шу онда стюардесса жимгина ўтирган қора танли одамга юзланиб, «Жаноб, сизни самолётнинг VIP бўлимидаги жойга олиб боришимга рухсат берсенгиз, марҳамат, деди. – Капитанимиз бундай нохуш вазият яратувчи одамнинг ёнидан ўтириш мажбуриятида қолдиргани учун бутун компаниямиз номидан сиздан узр сўради».
Барча йўловчилар нима бўлганини англаб етгач, самолёт экипажини биргаликда олқишлай бошлашди…

Ўша йил айни шу воқеа сабаб капитан ва стюардесса юксак мукофот билан тақдирланди. Қуйидаги фикрлар эса барча офисларнинг кўзга кўринарли ерига ёзиб қўйиладиган бўлди:

«Инсонлар уларга нима деганингизни унутишлари мумкин. Инсонлар уларга нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо инсонлар уларга ўзларини қандай ҳис қилдирганингизни асло унутмайдилар».

Турк тилидан
Отабек Тиллаев таржимаси

Фейсбукда А. Якубов саҳифасидан олинди
926 views17:07
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:30:32 ​​Аҳад Қаюм ўзини ўзбек киносидаги ўрнини тахминан шундай тасаввур қилади:

(Рўзғор халтада 500 млн сўм пул бор)
1.1K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2021-01-29 08:27:33 ​​Туғиш бўйича мутлақ рекорд.

200 йил олдин яшаган рус деҳқон аёли, Фёдор Василевнинг рафиқаси, 27 та туғишда жами 69 та фарзанд кўрган. У 16 марта эгизак, 7 марта уч эгизак ва 4 марта 4 фарзанд туғган.

historicaluz каналидан олинди.
1.2K views05:27
Ochish/sharhlash
2021-01-28 13:13:10 Шу юмор постни ёзганимга 5 йил бўлибди. Фейсбукда дўстлар эслатишди.

ХОРАЗМЧА WINDOWS

Хоразмда инжинерлар компьютерда Windоws ни руссификация қилгандай Хоразмча Windоws яралибди. Айрим принципларини келтириб ўтаман:
1. Компьютерни ёқсангиз “Соммалекууум Ёшулли” ёзуви чиқаркан;
2. Бирор файлни учираман дасангиз ёзув: "Ино шу файл гаракмиди" деган ёзув айримларида “Гўзима гўринма инди” деган ёзув чиқаркан;
3. Бу коммандани "да", "нет" потверждениелари - "хово" ва "йўқай" тугмачалари билан амалга оширилар экан;
4. “Завершение работы” - Хорап атими;
5. “Перезагрузка” - шамоллаб галасми-ё?
6. “Ждущий режим”- дам оласинг галдими?
7. “Отмена” - борсанга-ай!
8. “Ошибка подключения”- Хов, хорап бўлгийсан уланолмин дурибсанку
9. “Установка”- ёпиштирими
10. “переместит”- хаммасини ўтириб олиб, уй ёнда қолдирмин
11. “вырезат”-касиб олмоқ
12. “отправит” –ювармоқ
13. “свойства” – ичиндакиси
14. “только для чтения”- гўрмак боку, емак йўқ
15. "Ж" жирний- самизро,
16. “Ч”-дейина чизиш
17. “закрыт”-бакламоқ
18. “удалить”- талака ташаш
19. “Мышка” –сичон
20. “Папка” –хоржин
21. “Файл” - опчин
22. “Флешка”- халта.
23. “Винчестр” - қонор халта.
24. “Байт”-бит, “килобайт”-кана, байтдан кичкина бирлик-мита
25. “Найдено новое оборудование”- Хов, қурилмани тазасиқу
26. “Найдено новое оборудование 2” - ина тоза важ топдим.
27. “не удалось загрузки” - гиравармин дурибди
28. “ОК”- исоп!
29. “По умолчанию” - билганингча атавар!
30. “Свернут все окна” - ҳаммасини йинғноп дур!
31. “Пуск” - Қони геттик.
32. “Все программы” - Ҳаммасини гўрсат-қони.
33. “Дисковод” - диск ўқийдўвин.
34. “Принтер” - чиқородўвин.
35. “Переименоват” – одини бошқача атиш
36. Попробуйте позже – бир замоттан яна шундатиб гўр
37. Файл не найден – Харап бўлгий топилмоди-қу!?

1.7K views10:13
Ochish/sharhlash
2021-01-20 22:16:27 Ҳар ёзда ота ва она ўғлини бувисини уйига олиб боришарди. Бола улғайгач, ота-онасига:
- Мен аллақачон катта бўлиб қолдим. Нега ҳали ҳам менга кичик боладек қарайсизлар? Мен ўзим бувимникига бораман! "
Қисқа мунозарадан сўнг, ота-она рози бўлишди. Мана, улар платформада туриб, сўнгги маслаҳатларини бериб юборишди ва ўғли жавобан:
- Ҳа, биламан, биламан, 100 марта айтдиларингиз ...! "
Кейин ота:
- Ўғлим, агар сен бирдан ўзингни ёмон ҳис қилсанг ёки қўрқсанг, мана бу сен учун - дея боланинг чўнтагига ниманидир солди.
Ниҳоят, вагон ҳаракатланиб бола вагонда ўтириб, деразадан ниманидир томоша қилиб кетмоқда эди. Йўлда нотаниш одамлар уни туртиб юборишар, шовқин қилишар, йўлбошчига ундан шикоят қилишар эди. Йўлбошчи унга норози оҳангда гапирди, кимдир унга норози қаради ва бирдан бола безовталикни ҳис қилди, энди у қўрқа бошлади. У бошини тушириб, бир бурчакка тиқилиб, кўз ёшлари тўка бошади. У отасининг чўнтагига нимадир солганини эслади. У титроқ қўл билан қоғозни қидириб, уни очиб ўқиди:
- Ўғлим, мен охирги вагонда ...

P.S Ҳаётда фарзандларимизга ишониб мустақил қўйиб юборишимиз, лекин болаларимиз қийин аҳволда қолмасликлари учун ҳар доим охирги вагонда бўлишимиз керак.

Интернетдан олинди.
2.2K views19:16
Ochish/sharhlash
2021-01-19 12:14:12 ​​Буюк тараддуд.

Тошкондаги ишидан ортиб
Чарчаб, йўлнинг азобин тортиб
Патир нону, ширинлик ортиб
Болам келяпти.

Кепқолар деб ўйлаяпгандим
Йўли томон бўйлаяпгандим
Тушда кўриб, тўймаяпгандим
Болам келяпти.

Шу кунлар келгани яхшида
Ана, қўшни тўйни бошлаган
Ўтган галги тўйда бўлмаган
Болам келяпти.

Қизларни чақирай келишсин
Уйга набиралар тўлишсин
Тоғасини бир кўрволишсин
Болам келяпти.

Совқотиб қолмасин, қаранглар
Печкага яхшилаб ўт қаланглар
Бир кун қолса қопти, даланглар
Болам келяпти.

Ҳовлини саҳнини супиринг
Келин, сиз қатиққа югуринг
Чойни кейин ичасиз, туринг
Болам келяпти.

Ман ўчоқда ошга уринай
Сабзини сиз тўрғанг, ўргилай
Қорни очдур, қаердан билай
Болам келяпти.

Тандир қизитиб ўтни ёқамиз
Иссиқ нону, сомса ёпамиз
Ошқовоқ бўлмаса топамиз
Болам келяпти.

Чопонини топмасам бўлмас,
Шуни киймаса тани исимас
Совуқда юришни ўзимас
Болам келяпти.

Бахонада бир тўпланамиз
Ҳаммангизни дуо қиламиз
Ана, сигнал чалди, қарангиз
Болам келяпти.

Бахриддин Асрор
1.6K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-01-18 17:14:03 #Тахмин

Агар вакцинани опкелишса, вакцина аниқ таниш билиш бўлмайди. Олдин ковидда касалхонага жойлаштиришга таниш-билиш қилган мулозимларга "вакцинани биринчи сизлар олинглар"- деса "йўғ-е, оддий халқ олсин аввал,-дейди)))
Ўшандаям энг зўр ва қиммат вакцина Акфамедлайнда бўлади)))
876 views14:14
Ochish/sharhlash