Get Mystery Box with random crypto!

Миллер-Урей тажрибаси, шиша идиш, ҳалокатга учраган гипотеза 4 | Ilm-fan | Borliq

Миллер-Урей тажрибаси, шиша идиш, ҳалокатга учраган гипотеза 4-қисм.

• Миллер- Урей тажрибасида қандай хатолик бор эди?

• Нега бу таржибани реал ҳаётга нисбатлаб бўлмайди?

1952 йилда Стенли Миллер оқсилларни ҳосил қилувчи аминокислоталар ибтидоий Ерда мавжуд бўлиши мумкинлигини текшириш учун тажриба ишлаб чиқди. Гаролд Урей билан ҳамкорликда у тажрибани амалга оширди, бу ҳақда ҳозирда бутун дунё дарсликларида қайта-қайта айтилган.

Тажриба сув ва оддий газларни - метан, аммиак ва водородни аралаштириб юбориш ва уларни оғзи маҳкамланган шиша аппарат ичида сунъий чақмоқ таъсир этиришдан иборат эди. Бир неча кун ичида аппаратнинг пастки қисмида қонғир рангли модда ҳосил бўлади. Бу детритус таркибида тирик мавжудотлар учун умумий бўлган бешта асосий молекула мавжуд эди.

Шу даврда ҳеч кимнинг ҳаёлига шиша идиш келмади. 2021-йил нобел олган Кимёгарлар Бенжамин Лист ва Девид Макмиллан шиша идишнинг бу жараёнга бўлган "асимметрик органокатализ" жараёнини фанга олиб киришди.

Тажрибадан кейинги йилларда бир нечта чекловлар ва қарши аргументлар унинг натижасига бўлган ишонч туйғусини тўхтатди. Оддий аминокислоталар мураккаброқ оқсилларни ёки ибтидоий ҳаётга ўхшаш нарсаларни эрта эрда ҳосил қилиши мумкин эмаслигини Миллернинг ўзи ҳам айтиб ўтди. Бундан ташқари, ёш Ернинг аниқ таркиби Миллернинг шартларига мос келмади. Ва тажрибанинг кичик тафсилотлари натижаларга таъсир қилган кўринади. Scientific reports журналида чоп этилган янги тадқиқот ўша нохуш тафсилотлардан бирини ўрганди. Тажриба ўтказадиган аппаратнинг аниқ таркиби аминокислоталар ҳосил бўлиши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади.

Юқори гидроксидли "кимёвий булон" дастлабки ва кейинги тажрибаларда ишлатиладиган "боросиликат шиша" реактор идишининг оз миқдорини эритиб юборади. Эриган кремний диоксиди суюқликдан ўтиб, реакцияларни келтириб чиқаради ва катализлайди. Шиша идишнинг эрозияланган деворлари турли реакцияларнинг катализланишини ҳам кучайтириши мумкин. Бу умумий аминокислота ишлаб чиқаришни оширади ва тажрибани тефлондан тайёрланган аппаратда такрорланганда ҳосил бўлмайдиган баъзи кимёвий моддаларнинг ҳосил бўлишига имкон беради.

Мураккаб саволлар пухта ишлаб чиқилган тажрибаларни талаб қилади Миллер-Урей тажрибаси мураккаб тизимга асосланган эди. Йиллар давомида газларнинг концентрацияси ва таркиби каби кўплаб ўзгарувчилар ўзгартирилди. Нима мантиқий бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун, яъни ноорганик материаллардан биомолекулалар яратилиши мумкинми - бу ҳайратланарли даражада муваффақиятли бўлди. Лекин яхши назорат йўқ эди. Энди биз бу жуда катта хато бўлиши мумкинлигини кўриб турибмиз.

Санъатнинг илм-фандаги элементларидан бири сон-саноқсиз мураккабликлардан қайси бири муҳим ва қайси бири муҳим эмаслигини илоҳий аниқлашдир. Қайси ўзгарувчиларни синовдан ўтказмасдан ҳисобга олиш ёки тушуниш мумкин ва қайсиларини экспериментал лойиҳалаш орқали оқилона йўқ қилиш мумкин? Бу сўроқланадиган фан ва интуитив санъат ўртасидаги чегара. Натижада шиша идишнинг рол ўйнашини ҳеч ким кутмаган эди. Лекин кутилмаганда пробирка, булён, колбалар ҳам реакцияда иштирок этгани кейинчалик аниқланди.

"Эрда ҳаёт бўлмаган тузилмадан ҳаёт пайдо бўлиши мумкинми?" каби мураккаб фаразларни синаб кўриш жуда қийин.
Янги тажриба муаллифлар икки хил усулда тажриба олиб борди. Шиша идишда ва тефлон аппаратида. Аниқ кўриниб турубдики тефлон аппарати ижобий ҳолат кузатилмади. Демак, Миллер-Урей тажрибасида шиша силикатлар муҳим рўл ўйнаганлигини билиб олдик.

П.с Миллер-Урей тажрибаси Опарин-Холдайн хулосасининг реинкарнацияси ҳисобланади. Миллер-Урей тан олганидек тажриба сув, кисларод, ултрабинафша нулари, хлор каби таъсирлардан узоқ қилинган. Эрта эрда уларнинг миқдори энг кўп бўлганини маълум. Ҳамда Миллер эрта ерда метан бўлишини таҳмин қилган. Керакли моддалар зарур шароитда, малум қисмда фойдаланган ҳолда аминокислота синтез қилинган. ДНК ёки оқсил эмас, улар синтези учун фермент керак, фермент эса оқсилдир. Бу айлана ўйин

Бу ерга сиғмай қолган икки муҳим фикр.
Ҳавола¹ | Ҳавола²

Аввалги қисмлар учун ҳавола:
1-қисм | 2-қисм | 3-қисм

Муҳаммад Азиз тайёрлади

@Anti_neodarvinizm