Get Mystery Box with random crypto!

Ansor | blog

Telegram kanalining logotibi ansor_blog — Ansor | blog A
Telegram kanalining logotibi ansor_blog — Ansor | blog
Kanal manzili: @ansor_blog
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7
Kanalning ta’rifi

Hammasi shunchaki yozuvlar...
Dil og'ritishdan yiroqmiz

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-06-21 18:19:09 Sizlar tekinxo'rsizlar!

Umar ibn Xattob ahli Yamandan bir guruh odamlarga yo'liqib qolib: "Sizlar kimsizlar?" deb so'radilar. "Tavakkul qiluvchilarmiz", deyishdi ular. "Yo'q! Sizlar tekinxo'rlarsiz. Tavakkul qiluvchi oldin donni yerga sepib qo'yib, keyin Allohga tavakkul qiladi", dedi Umar".

Tavakkulning Qur'oni Karimda kelgan ma'nosiga qaraydigan bo'lsak, bu to'g'risida eng to'g'ri ta'limotni olgan bo'lamiz.

︎Imom Buxoriy Abdulloh ibn Abbos roziyallohu anhudan rivoyat qiladilar, u kishi: "Yaman ahli hajga ozuqa olmay kelishar, "Biz tavakkul qiluvchilarmiz", deyishar edi. Makkaga kelgandan so'ng odamlardan tilanchilik qilishga tushishardi".

#Xulosa o'zingizdan..

@abdusattor
17 views15:19
Ochish/sharhlash
2022-06-19 18:44:58
Sabr nima?

@Ansor_blog
19 views15:44
Ochish/sharhlash
2022-06-09 19:55:57
Yunus Emro va tasavvuf kitobidan

@Ansor_blog
31 viewsedited  16:55
Ochish/sharhlash
2022-06-07 02:33:49
Ahzob surasi, 72-oyat
Mahmud Halil Husoriy

Tafsir:
Ushbu oyati karimadan Alloh taoloning omonati, birortaga ishonib topshiriladigan narsasi borligi tushuniladi. Bu omonat nima edi, degan savolga ulamolarimiz ushbu oyatdan va boshqa turli manbalardan kelib chiqib, «Shariat takliflari va Allohning farzlari», - deb javob beradilar.
Darhaqiqat, inson jinsi (hamma emas, albatta) oʻta zolimdir. Oʻziga yuklatilgan va oʻzi qabul qilgan omonatga muvofiq ish yuritmasdan, oʻziga oʻzi zulm qiladi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf, Tafsiri Hilol
41 viewsedited  23:33
Ochish/sharhlash
2022-06-03 05:51:24 #Tarbiya

"Hozir oldinglarga Abu Jahlning o'g'li Ikrima kiradi. Zinhor bazinhor uning oldida otasini yomon so'z bilan eslamanglar!"

Naqadar buyuk rioya, naqadar buyuk tarbiya. Ota-onam sizga fido bo'lsin ya Rosulalloh. Sollallohu alayka va sallam!

@Ansor_blog
33 views02:51
Ochish/sharhlash
2022-06-01 17:23:30
#sheriyat

@Ansor_blog
31 views14:23
Ochish/sharhlash
2022-05-21 10:47:42 ​​​​#Iqtibos

Dunyo bilan inson qo’l bilan qo’lqop, oyoq bilan oyoq kiyim kabi edi. Qaysi qo’lqop bir qo’ldan, qaysi oyoq kiyim bir oyoqdan qiymatliroq bo’lishi mumkin? U holda, qo’llari bahosiga qo’lqopni, oyoqlari bahosiga oyoq kiyimni, o’zlarining bahosiga esa dunyoni qo’lga kiritishni hohlaganlar nima qilayotganlarini va qanday bir xato ichida ekanliklarini hech o’ylab ko’rmaydilarmi? Qo’l ketgandan keyin qo’lqopning, oyoq ketgandan keyin oyoq kiyimning, inson ketgandan keyin dunyoning qanday ahamiyati va qanday qiymati qolar edi!
Reklamalarini shayton qilayotgan Dunyomarketda “Qo’lini berganga qo’lqop, oyog’ini berganga oyoq kiyim, umrini berganga dunyo beramiz..” shaklida bir kompaniya bo’lsa, qaysi aqlli inson bu marketga xaridor bo’lardi!.. Hech bir inson, hech bir aqlli inson bu marketga xaridor bo’lmas ekan, bu marketda bir-birlari bilan turtilib-surtilib, bir birlari bilan yonma-yon turgan milliardlarcha inson kim edi? Bular nima qilayotganlarini, nima oldi-berdi qilayotganlarini bilmaydilarmi?

Mehmet Olaqosh, "Devona" kitobidan

@Ansor_blog
48 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-05-15 14:51:17 Масъулларга: Жума намози ўқишга рухсат беринг!

Жума намози кимга фарзлиги ҳақида "Фатово Ҳиндийя" асарида бундай дейиляпти:

"У фарзи айн. Яъни, ҳар бир кишининг айнан ўзи ўқиши лозим бўлган фарз. У фарз бўлиши учун намозхонда қуйидаги шартлар топилиши керак:

1. Озод бўлмоқ.
2. Эркак.
3. Муқимлик.
4. Соғломлик
.

Шунингдек намозга ўз оёғи билан бора олиш ва кўзи очиқ бўлиши ҳам шарт қилинган.
Шулардан маълум бўляптики, қул, аёл киши, мусофир, касал, ногирон ва кўрларга жума ўқиш фарз эмас.

Ёши кексайиб заифлашган киши ҳам касал ҳукмида бўлади. Шунингдек, қаттиқ ёмғирда қолган ва золим султондан яшириниб юрган кишидан ҳам жума намозининг фарзи соқит бўлади"
("Фатово Ҳиндийя, 1-жилд, 205-бет).

Менга келаётган кўпгина шу ҳақдаги саволлар туфайли юқорида мазкур ҳукмларни келтиряпман.

Олий ўқув юртлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчилари жума куни намоз вақтига атайлаб дарс қўйилаётгани ва жума намозига бораётган ўсмирларга тазйиқ ва таҳдид бўлаётгани, жумага чиқмасликка эса Аллоҳдан қўрқишлари ва бу хусусда шариат нима дейишини билмоқчи эканларини ёзишмоқда улар.

Ўзингиз ҳам юқоридаги ҳукмларни ўқиб чиқинг. Аввало жума намози ўқиш балоғатга етган мусулмон учун фарз (шариатда балоғат ёши эркаклар учун 12-15 ёш қилиб белгиланган).

Иккинчидан жума намози ўқишни соқит қиладиган ишлар ичида талабалик йўқ. Агар улар таълим олиш билан машғул, банд ва шу сифатлар билан қулга ўхшайди десак, нотўғри қиёс бўлади.

Чунки қул - эрки ўзида бўлмаган, танасигача хўжайинига тегишли бўлган кишидир. Талабаларнинг бу тўғрида эрки қўлида. Илм олиш фарз бўлса, жума ўқиш ҳам фарз.

Лекин илм олишнинг муайян фарз вақти мавжуд эмас. Жума намозни вақтида ўқиш ҳам фарз. Демак ўша пайтда жума намоз ўқишнинг фарзлиги устун ва муҳимроқ бўлади.

Яна бир жума намозини соқит қилиши мумкин бўлган ҳолат - золим султоннинг таъқиби. Ҳозир золим султон ё давлат раҳбарининг вақти ўтган. Ҳозир адолат ўрнатишни истаётган раҳбар замони.

Агар кимдир ўзини золим деб ҳисобласа, Аллоҳга ибодат қилаётганларни йўлини тўсиши мумкин. Лекин бундай киши зулмининг жазосини охиратдан аввал бу дунёда ҳам кўради.

Хуллас, сизларни ҳам тушунишга ҳаракат қилиб мен жума намозидан тўсилаётган талабаларга улардан ибодат соқит бўлиши йўлларини қаттиқ изладим ва бунга имкон топа олмадим. Битта йўл қолди. У ҳам бўлса соҳада масъул кишиларга мурожаат:

Аллоҳ хайрингизни берсин! Икки дунё саодатига эриштирсин сиз масъулларни! Турли бузуқликлардан сақланиб, Яратган Парвардигорига ибодат қилишни хоҳлаган укаларимга хафтада бир бор имкон қилиб беринг! Фарз бўлган жума намозларини адо қилиб олишсин!

Бунга узоғи бир соат вақт кетади. Агар дарс вақтлари намоз вақтига тўғри келиб қолса, уни бир соатгина ортга суриб беринг, бу ҳеч кимга зарар бермайдику.

Чунки ковид каби самовий офат келса, кунлаб, ойлаб ўқишларни ортга суришга мажбур бўлдикку. Аллоҳ шунақа офатлардан сақласин!

Қолаверса бу намозхон укахонларим ибодатни адо этиб қалб ва ақллари янада тозаланиб дарсларига қайтишади.

Намозларини ўқиб бўлгач, умуман мамлакатимиз ҳаққига ва хусусан масъулларимиз ҳаққида яхши дуолар қилишади (ишонмасангиз ўзингиз жума намозига бориб кўринг).

Қолаверса бу яхшилигингиз учун улар сизни севиб қолишади ва дарсларга янада кучли ғайрат билан киришишади.

Мени тўғри тушуниб, шу масалада тўғри ва оқилона қарор ва адолатли ҳаракат қиласиз деган умиддаман.

@MubashshirAhmad
53 views11:51
Ochish/sharhlash
2022-05-14 08:05:39
Mehmet Olaqoshning "Devona" kitobidan

@Ansor_blog
47 views05:05
Ochish/sharhlash
2022-05-09 23:26:20
Alloh sen yaxshi koʻrgan narsani bardavom qilishini istasang, Alloh yaxshi koʻrgan narsada bardavom boʻl.

Imom Ahmad rohimahulloh

@Ansor_blog
43 views20:26
Ochish/sharhlash