Get Mystery Box with random crypto!

ANSOR

Telegram kanalining logotibi ansor_95 — ANSOR A
Telegram kanalining logotibi ansor_95 — ANSOR
Kanal manzili: @ansor_95
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 993
Kanalning ta’rifi

Қуръон тиловати видеоларда 🎞️
Исломий расмлар 🕋
Исломий дарслар 🕋
Маърузалар 🎶
Таржима видеолар 🎞️
Ва бошқа сиз фойда оладиган нарсалар
https://youtube.com/c/ansor95
Arxiv Kanal @ansorarxiv

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-11-22 04:45:02 Қиёмат куни ҳамма бир-биридан қочади. Фақат Қуръон ҳофизи виқор тожини кийдириш учун ота-онасини қидиради.
1.6K views01:45
Ochish/sharhlash
2022-11-21 19:14:21
"Бу ҳар қандай вақтда оломон ўртасида ўзини портлатиб юбориши мумкин бўлган экстремист ва терорист аёлнинг қиёфаси..."

Бундай суратларга aтеист ва исломга қарши бўлган одамларнинг талқини доимо шундай бўлиб келган.

Аммо сиз суратда кўраётган аёл - Ақшнинг Станфорд университетида "Дунёнинг энг яхши тадқиқотчи олимлари бешлиги" ичидан жой олган Саудиялик шифокор, тадқиқотчи ва ихтирочи Нажла Рададидир.
1.6K views16:14
Ochish/sharhlash
2022-11-21 08:40:15 Шариатда бор, енгилини олдим, ҳамма қиляптику, отам учун қилдим, болам учун қилдим деган билан номаҳрам номаҳрамлигича қолади.

Сизлар ўзларингни ўзларинг алдаяпсизлар. Сизлар Аллоҳга макр қилсаларинг, Аллоҳ ҳам макр қилади.

Sayyid Islom
1.1K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-11-21 08:40:15 Мусулмон бўлмаганлар ўқимасин.

Ётган эдим. Кечаси соат ўн икки. Бирдан гум, қарс-қурс бўлиб кетди. Кичкинтойлар чўчиб тушди. Кичиги биғиллаб йиғлай бошлади. Ўзимга келиб, ойнадан қарагунимча баланд овозда "Бу менинг онамдир, бу менинг онам" деган ашула эшитила бошлади. Калламни ойнадан чиқариб турсам, ичкаридан овоз келади "Нима бўляпти?", "Қўшнимни ҳе оннасси... ни туғилган куни экан"...

Шамлар... Биттаси торт кўтарган, мушаклар отилиб ётибди. Мени уйимда гўдаклар йиғисига аралашиб, ажойиб муҳит юзага келди. Беихтиёр "падарига лаънат", деган сўз оғиздан чиқиб кетди.

Энг ажабланарлиси катта баннер осилган: УММАТ БЎЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН. Ё алҳазар. Ҳамма рўмол ўраган аёллар кўчада ҳожи онани табриклаб ётибди. Бирдан калламда чақмоқ чақди. Қўшним туппа-тузук диндор, мусулмон одам эди, шекилли?!

-------------------------------------

Узоқдан қашқирлар макони мусиқаси қулоққа чалина бошлайди. Мусиқа остидан бир "разборшик" иккита айбдорни гапига обоснават қилдириб, олиб бориб, олиб келяпти. Жипириқларни нимагадир овози чиқмайди. Фақат разборшик гапиряпти. Яқинроқ бориб эшитсам, у домла экан. Салласи ва минбар бўлмаганида Дед Ҳасан ўзбекча гапиряпти, деб ўйлар эдим. Каллада чақмоқ чақади. Ё Роббим. Бу домла диндор, мусулмон эмасмиди?! Мусиқани ҳукмини билмайдими? Одоб ахлоқдан дарс олмаганми?

---------------------------------------

Ижтимоий тармоқларни титкилайман. Биттаси хотинини реклама қиляпти. Бошқаси қизларини. Рўмоллик қизлар ўйинга тушяпти. Эр ёнида сўппайиб турибди. Биттаси изоҳга "Ома хотинизга гап йўқ", деб ёзса лике босиб қўйяпти. Аёл кишини юзи одамни фитнага солмаса, яна қандай йўлдан озиш мумкин? Бўйдоққа итни думи ҳам гулзор, деган қўпол мақол бор. Уларга фигура қизиқдир. Аммо "катталарга" юзга қарамай фитналаниш йўқ. Зийнатланиб кўчага чиқма. Тор либос кийма, дейилган аёлларга ҳижоб паналаниш учун эди. Улар рўмол билан тобора кириб келишяпти. Шундоқ ярим метрда ифорларини, нафасларини ҳис қиляпмиз. Каллада яна ўша чақмоқ. Ажабо. Бу одамлар муслималар эмасмиди?

--------------------------------------------

- Фалончи ҳожи бўлиб келибди. Зиёратга борамиз, деб қолди ҳамкасбим.
- Ҳозир ҳаж мавсуми эмас-ку?, дейман ҳайратланиб.
- Қайдам, бориб келибди-ку?!
- Умрага боргандир?
- Нима фарқи бор? Борамизми?
- Ҳа, фарқи йўқ ростдан ҳам.

Бир ёнда дастурхончилар "келинг, келинг", деб ётибди. Гиламлар солинган. Тўй ўрнига янги эрмак. Мени халқимни қонига сингиган экан. Америкадаги кутиб олишни кўриб, қаерда яшашни аҳамияти йўқ, дедим ўзимга ўзим. Швецияда йўлни тўсиб қўйиб "закс" қилган ҳам шу миллат эди. Тўйлар билан олишиб, бекор қилибмиз. Биз дабдаба, риёкорлик, одамлар нима дейди? Учун яшар эканмиз. Бу нарсаларни тўйдан бўлмаса умрадан, умрадан бўлмаса азадан чиқариб олаверамиз. Кимдир бошлаб берса кифоя. Ахир очликдан қорнига тош боғлаган пайғамбарни уммати эмасмизми? Очидан қийналаётган, томидан сув ўтаётган замонамиз одамларини кўрмаймизми? Яна ўша чақмоқ чақади. Ҳали чақмоқ кучи кетмай кейинги ҳожи акани кўргани боришга таклиф тушади.

------------------------------------

Туғруқхонага овқат олиб бордим. Икки келин-куёв виқор билан чиқиб келяпти. Қўлларида бола. Камерачи айланиб юриб видеога оляпти. Микки Мауслар ўйнаб ётибди. Мусиқа варанг. Ҳаммани кўзи шуларда. Эр соқолда, аёл рўмолда. Ажабо. Камерачи пичилганмикан? Ёки қолганлар маҳрами эдими? Йўқ, шахсан менга қариндошчилиги йўқ. Ҳа, топдингиз. Яна ўша чақмоқ.

--------------------------------------

Жумадан чиқдик. Дўстим айтди:
- Бугун одам роса кўп келди-а?
- Ҳа, шундай, шекилли. Қанча одам намоз ўқир экан, нима деб ўйлайсан?
- Хотин ва болалардан ташқари 80 фоиз эркак намоз ўқиса керак.
- Унда кўчадаги мана бу либосли яланғочлар кимни хотини, қизи, опа-синглиси экан-а?!

-----------------------------------------

Шариатни нафсга ҳар қанча мослаб, шукрона кун, уммат бўлган кун деган билан туғилган кунни ҳукми ўзгариб қолмайди.

Мусиқани мафиозискийсини қўйиб "домла эмас, разборшикман", деган тақдирда ҳам мусиқани ҳукми ўзгариб қолмайди.
1.1K views05:40
Ochish/sharhlash
2022-11-20 07:53:27
#эхсон

Дўстим ойлик маошини олиб, олдимда тақсимлади:
Харажатлар учун 400 000 сўм;
Турли квитанцияларга 100 000 сўм;
Онасига 200 000 сўм;
Отасига 200 000 сўм...

Мен ажабландим:
- Отанг вафот этгандиларку?!

У табассум қилди, сўнг оғир хўрсиниб жавоб қилди:
- Ҳа отам ер юзида вафот этганлар, лекин қалбимда тириклар. Ҳар вақтдан ҳам кўра ҳозир менга кўпроқ муҳтожлар!
Шунинг учун мен доим отам номларидан эхсон килиб тураман.

(бу пулларни у кишининг номларидан садақа қилар экан)

Ҳа, айрим ҳуқуқлар вафот этиш билан соқит бўлмайди.
"Роббим улар (ота-онам) мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин!"

Манба: очиқ ижтимоий тармоқдан
1.1K views04:53
Ochish/sharhlash
2022-11-18 14:10:18
Suv bilan sadaqa qilish
950 views11:10
Ochish/sharhlash
2022-11-17 16:30:42 ​​«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиб қўл узатган ўша кунни тан олади. Ва агар кучи етганда ўз умри ва ҳаётидан ўша кундан илгариги йиллар кунларни ўчирар эди. Келинг, у билан бирга у сўйган вақтдан бошлаймиз, ўша ёрқин лаҳзаданки,унда қалбига эгилган ва руҳи у вақтда Раҳмоннинг ўнг қўлидан ва Унинг икки қўлидан ҳар бири ҳам ўнгдир узатишни қабул қилган ва натижада Унинг дини ва элчиси ва ҳақ йўлда буюк шаҳидликка бўлган иштиёқи билан тўлган, елкасидан ўтмиш кунлардаги ботилга ёрдамлашиш гуноҳларини ташлаган лаҳзасидан. Дарҳақиқат, ўзи билан ҳоли қолди ва етук ҳаёлларини ҳар куни байроқлари кўтарилиш ва нурланишда зиёда бўлаётган бу янги дин атрофида айлантирди. Ва ғойибларни билгувчи Аллоҳга ўзига ҳидоятдан бир сабаб билан мадад бермоқлигини сўраб орзу қилди. Ва заковатлик қалбида ишонч даракчилари кўринди-да айтди: (Аллоҳга қасамки туянинг оёғи тўғри бўлди. Туянинг изига қараб йўловчисини билишар эди. Ушбу ерда шунча ишора қилиняпди, яъни у киши ҳақида ўйлаганлари тўғри чиқди). Албатта, бу киши ҳақиқатдан Пайғамбардир. Бас, қачонгача?Бораман, Аллоҳга қасамки, мусулмон бўламан, ва ўзимга ҳамроҳ бўладиган киши топишни истадим
976 views13:30
Ochish/sharhlash
2022-11-17 15:17:42
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Уловдаги пиёдага, юрувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка, кичик эса катталарга салом беради”.
( Бухорий ва Муслим ривояти)
1.0K views12:17
Ochish/sharhlash
2022-11-09 11:48:21
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Элак (ғалвир) каби бўлманглар! яхши унни чиқариб ёмоннини қолдирадиган.
Оғизларингиздан хикмат сўзларни чиқариб (гапириб), аслида эса қалбларингизда гина- адоватни қолдириб".
( Сифату Соффа". 457)
1.3K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-11-05 19:31:31
Hurmo darahti tarifi
1.8K views16:31
Ochish/sharhlash