Get Mystery Box with random crypto!

Студентларга АҚШ да ишлаш мумкинми? Қонун доирасида студентл | Angla!

Студентларга АҚШ да ишлаш мумкинми?

Қонун доирасида студентлар КАМПУС ни ичида part-time (ярим ставка) ишлаш хуқуқига эгалар. Аммо , кампусни ичидаги пулга кўпчилик қониқмагани сабабли кўчада, пицца доставкаси, парковкалар ва шунга ўхшаш жойларда, хар хил доконларда ишлаб келишади.

SSN ( Social Security Number) - бу Ўзбекистондаги ИНН рақамингизга ўхшаган рақам бўлиб, банкдан кредит карта очиш, ёки GrubHub, TableSpoon, Instacart, Postmates ёки шунга ухшаш овқат етказиб бериш хизматларига ишга кириш учун керак бўлади. (Албатта бошқа нарсалар учун хам зарур). Одатда SSN олиш учун On-Campus (ўқишингиз) кампусидан иш топиб, кегин SSN олганингиздан сўнг бўшаб кетсангиз бўлади :). АММО, кампусдан ташқарида қилган ишингиз кўп холларда қонунга зид хисобланади. (Ишламанг дегани эмас хар холда).

Студентлар қанча пул топади?

Студентлар ўзларини харакатларига яраша пул топишади. Сан Франциско миқиёсида оладиган бўлсак ўртача соатига 12-15$ дан туғри келади(гохида кўпроқ). Магистратура ёки бакалаврият босқич студентини кунига 5-6 соат ишлашга кучи етишини хисобга олганда хафтасига 40-50 соат ишлайди.

Ўз дарсларимми вақтида бажараман деган одам кунига 100$-150$ дан кўп топишга харакат қилишини унинг универститетдаги ўқишига туғридан туғри таъсир қилиши аниқ.

Кунига 100-150$ топган студентнинг хам ўзига яраша харажатлари (айниқса Сан Францискода) яъни уй ижараси , мошинаси(агар бўлса) бензини, страховкаси , ва хоказолар бор. Ойига 1000 - 1500$ атрофида яшашга керак бўлишини хисобга олсак , ундан ташқариги ўқиш харажатларини қоплаш масалалари хам йўқ эмас.

Студентлар орасида оммалашган ишлар:

Valet Parking – Ресторанлар олдида келган мехмонларни мошиналарни парковкалаш хизматида ишлайдиганлар соатига 10-11$ топишади ундан ташқари "TIP" (бонус) хам олишади, шунда тахминан кунига 6-7 соат ишлаб 100$ ча топишади.

Delivery – Овқат етказиб бериш хизмати. Тайер платормалардан GrubHub, TableSpoon, Postmates, Instacart ёки шунган ухшашларидан рўйхатдан ўтиб ишланади. Одатда бу ишда ишлаш учун камида велосипед ( Сан Францискодни баланд/паст кўчаларида велосипед иш бермайди) керак бўлади. Булар хам кунига 7-8 соат ишлаб 100$ топишлари мумкин.

Uber Х / Lyft – Дунёда маълум ва машхур такси хизмати. Бу учун узингизни шахсий мошинангиз булиши талаб қилинади. Ўртача бунда хам 100$-150$ кунига топиш мумкин.


Эслатма: Қайтариб айтаман, кунига 100$ топди дегани 100$ни чўнтакка солди дегани эмас, ўртада турган платформаларни комиссиялари хажми ўртача 10-20% бўлади. Ундан ташкари харажатлар мусофирчиликда сиз тасавур қилганингиздан камида 3 баравар кўп бўлишига ишонаман.