Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#тромб Қон томирларда тромб хосил бўлишини олдини олиш учу | Doctor Abdullaev

​​​​#тромб
Қон томирларда тромб хосил бўлишини олдини олиш учун нималар қилиш керак?
• Актив хаёт тарзини юритиш(гиподинамиядан сақланиш)
• Кундалик енгил машқлар бажаришни одат қилиш
• Узоқ сафарга машинада чиққанда бир хил холатда кўп ўтириб қолишдан сақланиш
• Тана вазнини назорат қилиш
• Тўғри овқатланиш(холестеринни камайтиришга қаратилган, рационда хайвон ёғини камайтириб, товуқ, балиқ, ўсимлик ва сабзавотларни кўпайтириш)
• Кераклича суюқлик қабул қилиш
• Қондаги холестерин миқдорини назорат қилиш(атеросклероз ривожланиши тромб хосил бўлиши эхтимолини оширади)
• Тромб хосил бўлишига замин яратувчи касалликларни(оёқдаги варикоз касаллиги, оғир юрак аритмияси ва б.) даволаш зарур.
• Қон ивучанлигини назорат қилиш(врач тавсияси бўйича қон суюлтирувчи дорилар қабул қилиш мумкин)
Хулоса шуки, тромб профилактикаси орқали бир қатор хаёт учун хавфли қон томир касалликлари асоратларини(тромбоэмболия, инфаркт, инсульт ва б.) олдини олиш мумкин.

@angiomed