2021-12-16 20:37:49
ТАВБА ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ!?
Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади:
Тилида – яъни, тилини ёлғондан, ғийбатдан, ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади;
Қорнида – яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқдорича ейди;
Кўзида – яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди;
Қўлида – яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоатидаги ишларга
узатади;
Оёғида – яъни, Аллоҳ гуноҳ, деган ишларга юрмайди;
Қалбида – яъни, ундан биродарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр-шафқат уйғотади;
Тоатда – яъни, тоати Аллоҳ йўлида холис бўлади, риё ва нифоқдан сақланади.
Абу Лайс Самарқандий
@ANDIJONIJARAARENDA
742 views17:37