Get Mystery Box with random crypto!

​​ТАВБА ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ!? Аллоҳдан қўрқишнинг аломати е | Уй Ижара Аренда Сотув | Андижон

​​ТАВБА ҚИЛИШ ВАҚТИ КЕЛМАДИМИ!?

Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада аён бўлади:
Тилида – яъни, тилини ёлғондан, ғийбатдан, ортиқча сўзлардан тияди, Аллоҳнинг зикри, Қуръон тиловати, илмий музокаралар билан машғул қилади;

Қорнида – яъни, фақат ҳалол нарсани ва ҳожати миқдорича ейди;

Кўзида – яъни, ҳаромга боқмайди, дунёга рағбат назари билан эмас, ибрат назари ила қарайди;

Қўлида – яъни, уни ҳаромга чўзмайди, Аллоҳ тоатидаги ишларга
узатади;

Оёғида – яъни, Аллоҳ гуноҳ, деган ишларга юрмайди;

Қалбида – яъни, ундан биродарига душманлик, ғазаб, ҳасад каби иллатларни чиқариб ташлайди ва мусулмонларга нисбатан меҳр-шафқат уйғотади;

Тоатда – яъни, тоати Аллоҳ йўлида холис бўлади, риё ва нифоқдан сақланади.

Абу Лайс Самарқандий

@ANDIJONIJARAARENDA