Get Mystery Box with random crypto!

Балиқчиликлар диққатига!!! Президентимиз Шавкат Мирзиёев томон | Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)

Балиқчиликлар диққатига!!!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан эътироф этилган “Қарши тажрибаси”ни Андижон вилоятида амалга ошириш, шунингдек, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан аҳолини давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ҳамда чекка, олис ҳудудларида яшовчи фуқароларга сайёр мобиль давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси 13 февраль куни Балиқчи туманидаги Олимбек қишлоғида фуқароларга сайёр тартибда хизматлар кўрсатади.
Давлат хизматларидан ўзингиз яшаётган ҳудудда туриб фойдаланинг ва ҳам нақдингиз, ҳам вақтингизни тежанг. Бундай имкониятни бой берманг.
Азиз олимбекликлар, биз сизларни эртага қишлоқ маркази ҳисобланган Дўстлик маҳалласида барча шароитларга эга автобусда кутиб қоламиз.
Қўшимча маълумотларни +99874 323-10-11
+99895 203-41-10 телефон рақамлари ёки @andijondxa манзили орқали олишингиз мумкин.
Kanalga ulanish
https://t.me/andijondavlatxizmat
#DXA_lotinda #DXA_Andijon #DXA_Qarshi_tajribasi #DXA_mahalla #DXA_hamkorlik