Get Mystery Box with random crypto!

Давлат хизматлари маркази ходимига баҳони мурожаатчи беради # | Davlat xizmatlari agentligi Andijon viloyati boshqarmasi (rasmiy kanal)

Давлат хизматлари маркази ходимига баҳони мурожаатчи беради

#шаффофлик

Маълумки, Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, мурожаатчини кутиб олиш ва хизмат кўрсатиш жараёнини баҳолаш мурожаатчининг ихтиёрида. Сифатли хизмат кўрсатилса, ходим аъло ёки яхши баҳо олиши, аксинча бўлса қониқарсиз ёки жуда ёмон баҳосини олиши мумкин.
Шуниси аҳамиятлики, мазкур электрон қурилма марказга келган фуқарога кўрсатилган давлат хизматининг сифатини намоён этади. Қурилмадаги 5 та тугманинг қай бирини босиш албатта марказ ходимларининг муомила ва хизмат кўрсатиш маданиятини белгилаб беради. Мурожаатчи “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз”, “жуда ёмон” деб ёзилган сўзлар давлат хизматлари марказига келаётган аҳоли энди унда фаолият юритаётган мутахассис ишидан мамнунлиги ёки қаноатланмаганини аниқлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида тизимда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига берилган баҳодир.

Каналга уланиш
https://t.me/andijondavlatxizmat
#DXA_Andijon #DXA_mahalla #DX