Get Mystery Box with random crypto!

​​УНВОН ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ Аллақачон бўлардим машҳур, Керак бўлса ў | Amir Sayyid Olimxon

​​УНВОН ОЛИШ ЙЎЛЛАРИ

Аллақачон бўлардим машҳур,
Керак бўлса ўн йил илгари.
Хозиргидек турганча мағрур,
Хушомадни қилмасам нари.

Ёдимда... кўўўўпп тинглардим дашном:
"Бўлгум десанг эй қайиқ кема.
Ватан хақда ёз келса илҳом,
Шеърларингда хеч Аллоҳ дема"

Ислом дини хақида эмас,
Ёзгин Ислом ака хақида.
Шунда унвон ғамин сен емас,
У умрбод қолар тахтида.

Менчи исмим қўйдим ўзгартиб
Сўнг не бўлди даккига тўйдим.
Кўзимдаги ёшимни артиб,
Уюшмага қатнамай қўйдим.

Эгаллардим баланд лавозим,
Маддоҳликка етсайди холим.
Радио берса хуник овозим,
Ва ТВга ёқса соқолим.

Аммо мендан ғамгинлик йироқ,
Йўқ таасссуф, йўқ афсусланиш.
Хукуматда танкам йўқ бироқ,
Менга Аллоҳ энг катта таниш.

Шоир укам, иста ибрат ол,
Ахир бизга келмаган қаҳат.
Машҳур бўлай десанг қулоқ сол,
Сенга берай текин маслаҳат.

Ёлғондакам кўзингни ёшлаб,
Ашъор ўқи қироат билан.
Ва шеърингни Шавкат-ла бошлаб,
Тугатиб қўй Зироат билан.

Гули, Лола бу энди ўтмиш,
Бошқаларнинг бўлгин пайида.
Бу хаммаси оддий хомчўтмиш,
Келажакдир Шаҳноз, Саида...

Тузсиз, ғалат шеърларинг билан,
Хукуматга қўявер пахта.
Билдирмасдан мансаблар тилан,
Жилмайиб қўй бекларга соҳта.

Мени айтди дерсан ўшанда,
Хонга маслаҳатчи бўласан.
Лек Ғайриддин Мўлтони каби,
Лаънатларга қолиб ўласан...

@A_meshayan
09:27-08.07.2019
Абдураҳмон Мешаян