Get Mystery Box with random crypto!

Маккаи мукаррамада бир неча китоблари эълон қилинган. Амир Оли | Amir Sayyid Olimxon

Маккаи мукаррамада бир неча китоблари эълон қилинган. Амир Олимхон муҳожирликда маҳкум этилган миллионлаб ўзбек ватандошлари сингари она-юрти соғинчи билан яшади. Афғонистон бош вазири Аҳмадшоҳга 1943 йилда: “Афғонистонга келганимга 23 йил бўлди. Шу давр ичида кўп ғурбат ва мусибатларни бошимдан кечирдим. Лекин ватан ёди бир муддат ҳам қалбимни тарк этмади. Ватан ёди билан яшадим ва ватан ёди билан ўламан”-деган ҳасратли сўзларни айтган (123 бет). Ёки: “Эй Ватан охирги нафасимгача сена салом дейман... Ватан руҳи менга доим тирикдир”-каби сўзлар ҳам амирга тегишли. Қалб нидосига айланган, дилни ўртовчи ушбу сўзлар совет даврида муҳожирликка маҳкум этилган ҳар бир ўзбекка тегишлидир.