Get Mystery Box with random crypto!

2022 йилда ТТЖни барпо этиш бўйича лойиҳаларга 178 млрд.сўм су | ALTRUIST

2022 йилда ТТЖни барпо этиш бўйича лойиҳаларга 178 млрд.сўм субсидия ажратилади

“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги
қонун лойиҳасида Олий таълим вазирлигига 4 трлн 146 млрд.сўм ажратилиши назарда тутилган. Жумладан:

ривожлантириш дастурлари учун харажатлар — 193 млрд.сўм;

давлат-хусусий шериклик ва давлат олий таълим муассасасининг буюртмаси асосида талабалар турар жойини барпо этиш бўйича лойиҳаларга ажратилган субсидиялар — 178 млрд.сўм;

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга амалиёт ўтаган вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидиялар ажратиш учун — 14 млрд.сўм;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга — 176 млрд.сўм ажартиш назарда тутилган.

Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда маъқулланган.

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/altruist_info