Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллий Кенгашларга юридик шахслардан олинадиган айрим солиқ | ALTRUIST

Маҳаллий Кенгашларга юридик шахслардан олинадиган айрим солиқ тушумларини ҳудудларга тўлиқлигича қолдириш ваколати берилади

Бу ҳақда бугун Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасида алоҳида банд белгиланган.

Хусусан, қонун лойиҳасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ва Халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари билан белгиланган айрим шаҳарлар ва туманлар учун юридик шахслар, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тушумларини ушбу ҳудудларга тўлиқлигича қолдириш ваколатини бериш назарда тутилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/altruist_info