Get Mystery Box with random crypto!

Komil Allamjonov

Telegram kanalining logotibi allamjonov_ki — Komil Allamjonov
Kanal manzili: @allamjonov_ki
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.69K
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Axborot siyosati departamentining rahbari | Руководитель Департамента информационной политики Администрации Президента Республики Узбекистан
Facebook:
https://facebook.com/k.allamjonov

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-09-01 16:19:31 5 та соҳани 5 га! Кечаги Президент маърузаси нимаси билан фарқ қилади? Ундаги масалалар доим айтиб келинарди-ку. Гап шундаки, юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам. Ўзимизни қанча ўққа-чўққа урмайлик, чегараланган имконият билан масалани…
17.7K viewsedited  13:19
Ochish/sharhlash
2022-09-01 13:27:49 5 та соҳани 5 га!

Кечаги Президент маърузаси нимаси билан фарқ қилади? Ундаги масалалар доим айтиб келинарди-ку.

Гап шундаки, юртимизда муаммо кўп, унинг ечими учун имконият кам. Ўзимизни қанча ўққа-чўққа урмайлик, чегараланган имконият билан масалани охирига етказа олмаймиз. Ишларимиз натижаси чала-чулпа бўлиб қолаверади.

Бунинг ечим қандай, деган саволга кеча Президент жавоб берди.

У 5 та соҳани устувор қилиб ажратиб, ҳозирги бор имконият билан шу 5 та соҳани 5 га бажарамиз, унинг устига ўтириб олиб, ёйилиб кетмасдан ишлаймиз, демоқчи бўлаяпти.

Нега айнан шу 5 та соҳа?

Таълим ривожланса, билимлилар кўпаяди. Билимлилар юрти ҳеч қачон қолоқ бўлмайди.

Бизнес ортидан одамлар, жамият бой бўлади. Камбағаллик қисқаради. Бойлари кўп юртда турли соҳалар, сервис хизматлар, умуман яхши ҳаётга интилиш кучаяди ва барпо бўлади.

Бизнесменлар ҳуқуқларини шахслар эмас, қонун, одил суд ҳимоя қила олса, улар пулини четга олиб чиқиб кетмайди, четдан кирадиган инвесторлар сони ҳам шунга қараб кўпаяди, чунки уларда ҳам ишонч бўлади. Аслида, ҳамма муаммонинг ечими бу — одил суд. Суд кучли бўлса, оддий айтганда таълимда ҳам, бизнесда ҳам, медицинада ҳам, сувда ҳам — ҳамма соҳада «беспредел» кам бўлади. Ҳамма ўзининг ўрнини билиб юради. Эртага сув қуриб қолса, ислоҳотлар ҳам кўнгилга сиғмайди. Ҳозир сув камайиши тезлашган. Яқин йилларда айрим ҳудудлар чўлга айланиб, қурғоқчилик кучайиб кетиши хавфи ортиб бораяпти. Медицина муҳимлигини-ку гапирмаса ҳам бўлади. У ердаги коррупция ва сифатсиз хизматга ҳар биримиз доим тўқнаш келамиз.

P.S.: Бир сўз билан айтганда, айнан шу 5 та соҳани 5 га бажара олишимиз шарт.
80.9K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2022-08-31 20:10:11 СУД. Одамлар барча баҳсли масалаларни кўчада эмас судда ҳал қилсин. Ўзбекистонда шахслар эмас, суд кафил бўлсин. Ҳар бир фуқаро, инвестор адолатли судга ишониб иш тутадиган давлат бўлсин. Шу мақсадларни назарда тутувчи суд ислоҳотлари Президентнинг нутқида…
9.8K views17:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:43:50 СУД.
Одамлар барча баҳсли масалаларни кўчада эмас судда ҳал қилсин. Ўзбекистонда шахслар эмас, суд кафил бўлсин. Ҳар бир фуқаро, инвестор адолатли судга ишониб иш тутадиган давлат бўлсин.

Шу мақсадларни назарда тутувчи суд ислоҳотлари Президентнинг нутқида 2-муҳим йўналиш сифатида кўрсатилди.
10.6K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:35:30 Таълим, таълим, таълим Ўзбек мактаблари қандай бўлиши керак? Унинг дастури, китоблари, методикасичи? Ўзбек мактабининг битирувчисининг портрети қандай бўлиши керак? Буни Шавкат Мирзиёев аниқ тасвирлаб берди. Демак ўзбек мактаби битирувчиси: 1. Замонавий…
12.9K views16:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:39:43 Таълим, таълим, таълим

Ўзбек мактаблари қандай бўлиши керак? Унинг дастури, китоблари, методикасичи? Ўзбек мактабининг битирувчисининг портрети қандай бўлиши керак?

Буни Шавкат Мирзиёев аниқ тасвирлаб берди. Демак ўзбек мактаби битирувчиси:

1. Замонавий кўникмаларни эгаллаган
2. Ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган
3. Креатив фикрлайдиган
4. Мустақил қарор қабул қила оладиган
5. Дунёқараши кенг ШАХС бўлади.

P.S.: Сардор Умрзоқов бошчилигидаги команда Президентдан бу йўналишда аниқ топшириқ олди ва ишлар бошланди. 11 йиллик сифатли дастур яратиш ва уни амалиётга жорий қилиш осон иш эмас. Лекин масала албатта охирига етказилади.
31.9K viewsedited  15:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:19:50 Ўзбекистонда йиллар давомида тўпланган муаммолар жуда кўп. Уни ечиш учун имконият кам. Ечим қандай? Ечим приоритетларда. Энг муҳим фундаментал йўналишларни аниқ белгилаб олиб, асосан ҳамма кучни шу масалаларга йўналтиришда. Бугун Шавкат Мирзиёев ушбу асосий…
23.6K views15:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:51:45 Ўзбекистонда йиллар давомида тўпланган муаммолар жуда кўп. Уни ечиш учун имконият кам. Ечим қандай? Ечим приоритетларда. Энг муҳим фундаментал йўналишларни аниқ белгилаб олиб, асосан ҳамма кучни шу масалаларга йўналтиришда. Бугун Шавкат Мирзиёев ушбу асосий йўналишларни белгилаб берди. Булар:
1. Таълим
2. Суд
3. Бизнес
4. Тиббиёт
5. Сув
208.5K views14:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:57:53 Мустақиллик байрами муборак бўлсин! Ҳар соҳада доим максимал мустақил бўлайлик!
9.7K views12:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:34:41
Мустақиллик байрами муборак бўлсин! Ҳар соҳада доим максимал мустақил бўлайлик!
1.8K views12:34
Ochish/sharhlash