Get Mystery Box with random crypto!

​Давом этаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маър | Allaev Uz (16 )

​Давом этаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро ҳафталигида яна бир долзарб мавзу - логистика ва халқаро транспорт коридорларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Бизнес учун логистика масаласи жуда долзарб ҳисобланади.

Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида “Термиз - Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўли лойиҳасининг қурилиши бўйича дала экспедицияси бўлиб ўтди. Бу темир йўл Покистон орқали денгизга чиқиш учун муҳим.

Транспорт вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу йўл масаласи юзасидан анча фаол. «Боштранслойиҳа» АЖ йўлнинг “Мозори-Шариф – Торхам” участкаси бўйича лойиҳа ишлаб чиққан. Лойиханинг техник иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш учун халқаро консультант танлаш бўйича вазирликларга таклиф киритилган.

Ҳозирги кунда ТИА ишлаб чиқишни молиялаштиришга халқаро молия институтларини жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шимолий логистика муаммо яратиш эҳтимоли бор учун ҳозирда яна бир логистика каридори ривожланиши ҳам импорт, ҳам экспорт учун муҳим.

@allaevuzb