Get Mystery Box with random crypto!

Фаластин уйғурлар масаласида Хитойни қўллаб-қувватлади. Исроил | Allaev Uz (16 )

Фаластин уйғурлар масаласида Хитойни қўллаб-қувватлади. Исроил бўлса уйғурлар масаласида Хитойни ашаддий танқид қилади. Арманистон Фаластин масаласида Исроилга қарши. Бунақа мисолларни юзлаб топиш мумкин. 

Бизда кўпчилик нимагадир Ислом дунёсини ягона сиёсий бирлик деб билади. Лекин, реал сиёсатда бу ҳақиқатдан жуда узоқ ва узоқ бўлиб қолаверади. Ягона дин атрофида бирлашиб сиёсат юритиш ХХI аср мантиғига тўғри келмайди. Ҳозирда ягона Ислом, ягона Христиан ёки ягона Буддизм сиёсати йўқ. Сиёсат жуда мураккаб, унда ҳар жабҳада манфаатлар устида тўқнашув кетади. Ҳар бир мамлакат ўз манфаатларидан келиб чиқиб халқаро сиёсат юритади. Лекин, ҳатто бу ҳам умумийлаштирилган гапдир. Ўрганиб чиқса, мамлакатлар баъзида ҳатто миллий манфаатдан эмас, бошқарувчи элитанинг манфаатидан, ундан ҳам ёмони баъзида бошқарувчи элитага таъсири катта алоҳида гуруҳ ёки мамлакат манфаатидан келиб чиқиб ҳаракат қилади. 

Шунга ўхшаб дунёни оқ ва қора кўришни тўхтатишимиз керак. Дунё жуда бўлинган, унда доимий манфаатлар тўқнашуви ва курашлар кетади. Битта қарор ёки буйруқ билан дунёни алоҳида кичик гуруҳ бошқариши, миллионлар тақдирини ҳал қиладиган сиёсатни умумийлаштириб бир йўналишга тушириши реал ҳаётда бўлмайди. Агар, сиз халқаро сиёсат қанчалик мураккаблигини тушунмоқчи бўлсангиз, “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” китобини, янада мураккаблашиб иқтисодий сиёсатни тушунмоқчи бўлсангиз “Яланғоч иқтисодиёт” китобини ўқиб кўринг. 


@allaevuzb