Get Mystery Box with random crypto!

Постимдаги расмлардан англаган бўлсангиз керак. Кеча маданий м | Allaev Uz (16 )

Постимдаги расмлардан англаган бўлсангиз керак. Кеча маданий мерос ҳафталиги ҳақида ёзгандим. Мана бу "хазина"ни кўриш имкони бор. Кўргазмада ўзимизникилардан ташқари чет элликлар ҳам юрибди. Бугундан асосий тадбирлар бошланган. Хусусан, халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Уларда Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва таъсири муҳокама қилинмоқда.

Куннинг энг диққатли қисми “Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналарида тарихий шахслар ва сюжетлар” кўргазмаси бўлди.

Кўргазма ҳақиқатдан ҳайратланарли, жуда қизиқарли бўлди. Одамда узоқ муддатга ноодатий хотира қолади.