Get Mystery Box with random crypto!

Никита ҳақ. Шенгенга виза олиш ўзбекистонликлар учун борган са | Allaev Uz (16 )

Никита ҳақ. Шенгенга виза олиш ўзбекистонликлар учун борган сари мураккаблашиб, бюрократия ва камситиш уясига айланмоқда. Виза марказлари, консуллик идораларидаги қоракўзларимиз юртдошларимизни камситишнинг барча шаклидан фойдаланади, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон фуқаролари агрессор Россия фуқароларидан ҳам қийин шарт-шароитларда, Афғонистон ва Сомали каби давлатларга қўйиладиган талаблар доирасида виза олса керак.

Ташқи ишлар вазирлигимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири айнан ўзбекистонликлар учун виза олиш тартиб-таомилларини юмшатишга қаратилган музокаралар, чора-тадбирлардан иборат бўлиши лозим ва лобуд. Ҳеч қурса қозоғистонликлар даражасида.