Get Mystery Box with random crypto!

​Тошкентдаги Пучон университети 2022-2023 ўқув йили учун абиту | Allaev Uz

​Тошкентдаги Пучон университети 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентлар қабулини давом этмоқда

Ҳужжатларни қабул қилиш 29-сентябрга қадар давом этади.

Сиз ахборот технологиялари соҳасидаги илғор йўналишлардан бирининг талабаси бўлишингиз мумкин:

“Aхборот технологиялари” факультети.
“Электрон бизнес” факультети.
“Мультимедиа ва ўйин контенти” факультети.

Тошкентдаги Пучон университетида ўқиш бу:

2+2 таълим дастури: ҳар бир талаба Тошкент шаҳрида ўқишни якунлаши ёки 3-курсдан бошлаб Корея Республикасида ўқишни давом эттириши ва Корея Республикасининг Пучон университети дипломини олиши мумкин.

Биринчи курсдан бошлаб мутахассислик фанларини ўрганиш.

Факультетларда таълим Кореядаги Пучон университети стандартлари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

4 турдаги университетнинг ички стипендиялари: “Оилаларни қўллаб-қувватлаш”, “Энг яхши абитуриент”, “Aкадемик ўзлаштириш учун”, “Спортдаги муваффақиятлари учун, давлат ва/ёки халқаро олимпиадаларда ғолиб чиққани учун”.

Жанубий Кореядан махсус таклиф этилган юқори малакали ва тажрибали ўқитувчилар.

Бошқа шаҳардан келиб таҳсил олувчи талабалар учун университетнинг асосий биноси ҳудудида жойлашган шинам талабалар турар жойи берилади.

Хужжатларни топшириш

Маълумот учун телефонлар:
(+998) 78 150 40 02; (+998) 95 196 36 01

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | YouTube

Реклама