Get Mystery Box with random crypto!

Хоҳлаймизми ёки йўқми, сифатли таълим хусусий секторга ўтиб ке | Allaev Uz

Хоҳлаймизми ёки йўқми, сифатли таълим хусусий секторга ўтиб кетади. Сифат ва натижа бўйича хусусий мактаблар билан рақобат қилиш қийин бўлиб бораверади.

Яқинда Ғиждувон туманидан 57 битирувчиси 100 % талаба бўлган мактаб ҳақида ёзган эдим. Бугун Расул Ака Кушербаевнинг каналида Қўқондаги "AHMAD education" International School хусусий мактаби ҳақида ўқиб қолдим.

Биринчи йил мактабга қувватига нисбатан 60% ўқувчилар келган. Бу йил яна 170 ўқувчи билан жами 770 нафар ўқувчи билан ўқув йилини бошламоқчи.

Мактабда бошқарув ва машғулотлар тўлиқ рақамлаштирилган. Турникетдан ўтган ўқувчилар рўйхати махсус базада йиғилади. Ўқитувчи йўқламага вақт сарфламайди. Ўқувчи синфга кирганда махсус мосламага ID карта орқали қайд этади. Бу маълумот бот орқали ота-оналарга етказилади.

Синф хоналар специфик хусусиятга эга. Бир синф 20 киши учун мосланган. Ортиқча расм, шиорбозлик йўқ.

Дарсларга хорижда таълим олган ўқитувчилар, жумладан, Туркиянинг етакчи педагог мутахассислари ҳам жалб этилиб, илғор таълим стандартлари, янгича услубларида ёшларга таълим бериб келинмоқда экан.