Get Mystery Box with random crypto!

АРМОНИМ ЙЎҚ... Ватанидан йироқ дарбадар киши: «Ватанни бир кў | Университеты КСА Алжамеъа

АРМОНИМ ЙЎҚ...

Ватанидан йироқ дарбадар киши: «Ватанни бир кўриб ўлсам, армоним йўқ», дейди.

Фарзандини ёки севган ёрини соғинган инсон: «Боламни ё ёримни бир кўриб, бағримга босиб ўлсам, армоним йўқ», дейди.

«Фалончининг тўйини кўриб ўлсам, армоним йўқ»,

«Фалон ишни қилиб ўлсам, армоним йўқ» деган гапларни кўп эшитгансиз.

Бу гаплар ҳар қанча тўғри бўлсада, лекин буларнинг бари қуруқ ҳою ҳавас, ўткинчи орзу- истак, холос.
Икки дунё саодати учун манфаатли орзу-истак эмас!

Орзу қилиб, ўша орзусига етиб ўлса, армон бўлмайдиган бошқа буюк ишлар бор.

(Аслида ўлимни орзу қилиш дуруст эмас).

Орзу қилиб кутса арзийдиган буюк ишлардан бири: бир йилда икки марта келадиган
УЛУҒ МАВСИМ: РАМАЗОН ОЙИ ВА ЗУЛ ҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДИР.

Бу — Охиратини обод қиламан деган ақли расо тақводорлар учун энг қулай фурсат.
Бу икки мавсим йил ниҳоясида келади.

Ёши бир жойга бориб қолган ўлим тўшпгидаги мўйсафид: «Шу икки улуғ айёмларга етиб борсам, шу мавсимда амали солиҳларни кўпайтирсам, умра-ҳаж қилиб ўлсам, армоним йўқ», деса арзийди.

Биродарлар!

Тани-жони соғ, бақувват мусулмонлар!

Икки улуғ мавсимнинг иккинчиси: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни кириб келишига саноқли кунлар қолди. Тунда осмонга қаранг. Осмонда ой қалдирғоч қанотидек ингичка бўлиб қолган. Эрта-индин зулҳижжа ҳилоли кўринади. Бу улуғ айёмлар армон бўлиб қолмаслиги учун шу ўн кунни ғанимат билинг.

Қўлдан келса, тўққиз кун рўза тутинг, рўзадорларга ифтор беринг, тўққиз кун рўза тутолмасангиз, ҳеч йўқ Арафа куни албатта рўза тутинг, агар ҳажга бормаган бўлсангиз.

Қуръон хатм қилинг, садақа, хайр-эҳсонни кўпайтиринг, Аллоҳни кўп, жуда кўп бор зикр қилинг, такбир айтинг, амали солиҳларни кўпайтиринг.

Бу амалларнинг гўзал самарасини дунё ва охиратда топасиз, инша Аллоҳ.

Қиёмат куни жаннат аҳлига қарата шундай дейилади:

﴿وَتِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾ 

«Мана бу жаннатни сизлар ҳаёти дунёда бажарган амалларинг боис мерос қилиб олдиларинг».

Зухруф сураси 72-оят.

Жалол ИБРОҲИМ.

https://t.me/aljameah