Get Mystery Box with random crypto!

MR. ALIYEV

Telegram kanalining logotibi aliyevtime — MR. ALIYEV M
Telegram kanalining logotibi aliyevtime — MR. ALIYEV
Kanal manzili: @aliyevtime
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 182
Kanalning ta’rifi

AliyeV | Time - таҳлил, танқид, таклиф ва янгиликлар!
Унутманг!
Ҳамманинг ўз хақиқати бор!
https://t.me/joinchat/AAAAAEm6vrd9z7TNFAdnpw

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-03 11:08:38
Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади.

Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан.

Аммо афсуски ушбу видеони жуда кўпчилик, айниқса хориждагилар “кўча қонга тўлди” деб тарқатишди.

Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар. Ҳозир тарқатилаётган видеоларнинг аксарияти ёки ёлғон, ёки рост бўлса ҳам, умуман бошқа вақтда ва бошқа давлатда содир бўлган воқеалардир.

Қаердадир бирор можаро бўлса, у ҳақида минглаб фейк-ёлғон хабарлар тарқалади. Қайси давлатда ва қайси вақтда бўлишидан қатъи назар доим шунақа бўлган. Шу сабабли ҳозир ҳам ахборот уруши бошланиб кетди.

Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга қудратига эгамиз, четдан келаётган провокациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак.


@xushnudbek
281 viewsБахтиёр, 08:08
Ochish/sharhlash
2022-07-03 08:46:24 Президент яна Нукусга йўл олди.
250 viewsБахтиёр, edited  05:46
Ochish/sharhlash
2022-07-02 21:32:26 Қорақалпоғистон Республикасига кириш ва ундан чиқиш чекланади. Барча оммавий тадбирлар тақиқланади.
288 viewsБахтиёр, 18:32
Ochish/sharhlash
2022-07-02 21:27:34 davletovuz:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди — Президент фармони

Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон коменданти этиб тайинланди.
285 viewsБахтиёр, 18:27
Ochish/sharhlash
2022-07-02 18:41:08 davletovuz:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.


Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEm6vrd9z7TNFAdnpw
568 viewsБахтиёр, edited  15:41
Ochish/sharhlash
2022-07-02 12:00:23
Мана бу қизил футболкалиларга яхшилаб эътибор беринг. Сизнингча, бу шунчаки тасодифми!? Йўқ! Бу аниқ тактик жойлашув. Чунки бунақа жараёнларда оламон ичига киритилган провакаторлар бир-бирларини шахсан танишмайди, бироқ махсус белгилар бунга имкон беради.

Қардошлар, сиз ўз хоҳишингиз билан кўчага чиққанингизга ҳали ҳам ишоняпсизми!? Сизни манипуляция қилишяпти. Ораларингизга эса одамларини қўйиб, ғазабингизни кучайтиришмоқчи.

Содда бўлманг! Сизлар шунчаки ўйинчоқ бўляпсизлар!!!

adolat_kuychisi
939 views#𝙰𝚗𝚟𝚊𝚛𝚘𝙵𝙵 ོ, 09:00
Ochish/sharhlash
2022-07-02 09:15:56 Қутқуларга учманг!

Ортиқча эҳтирослар доим кулфат ва уқубатга олиб келган ва бу кутулма бугунги замонавий дунёда ҳам ўзгарган эмас.

Бизга тепадан қаровчилар, ўзини метропол ҳисобловчилар борми? Ҳа, бор! Улар нималар қилиши мумкин?

Тарих ва бугунги хулосаларга суянсак, ҳар нарса. Хусусан фитна, халқлар ўртасига нифоқ солиш, турли провакациялар... Хуллас, кўп нарса.

Бундай пайтда нима қилмоқ керак? Албатта, ўзини таниган халқ пухта ўйлайди, ҳаяжонга берилмайди, провакацияларга учмайди. Парда ортидаги ўйинчини ҳам, асл режани ҳам аниқ пайқайди. Бугун шундай вазият. Қутқуларга учманг, унутмангки, атрофда бизга дўст бўлмаган одамлар, гуруҳлар бор!

platformauzb
267 viewsБахтиёр, 06:15
Ochish/sharhlash
2022-07-01 19:36:56 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати
333 viewsБахтиёр, 16:36
Ochish/sharhlash