Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади | MR. ALIYEV

Ҳақиқат ўрнидан қўзғалгунча, ёлғон бутун дунёни айланиб чиқади.

Кеча интернетда Нукус кўчалари қонга тўлди деб видео тарқалганди. Шу видеони фактчек қилишибди. Кўчадаги қон эмас, балки оломонни тарқатиш учун сепилган қизил рангли махсус сув экан.

Аммо афсуски ушбу видеони жуда кўпчилик, айниқса хориждагилар “кўча қонга тўлди” деб тарқатишди.

Илтимос, бунақа провокацияларга учманглар. Ҳозир тарқатилаётган видеоларнинг аксарияти ёки ёлғон, ёки рост бўлса ҳам, умуман бошқа вақтда ва бошқа давлатда содир бўлган воқеалардир.

Қаердадир бирор можаро бўлса, у ҳақида минглаб фейк-ёлғон хабарлар тарқалади. Қайси давлатда ва қайси вақтда бўлишидан қатъи назар доим шунақа бўлган. Шу сабабли ҳозир ҳам ахборот уруши бошланиб кетди.

Биз ўз муаммоларимизни ўзимиз ҳал қилишга қудратига эгамиз, четдан келаётган провокациялардан эҳтиёт бўлишимиз керак.


@xushnudbek