Get Mystery Box with random crypto!

Ҳанафий мазҳабига эргашишни ва 4 мазҳабдан чиқмасликни тарғиб | ALI ANSORIY

Ҳанафий мазҳабига эргашишни ва 4 мазҳабдан чиқмасликни тарғиб қиладиган толиби илму, мударрисларга мурожаат:

Келинглар мазҳабга эргашсак тўлиқ эргашайлик қуруқ гап ва даъволар билан эмас!

Бизни жамиятда тарқалган куфр амаллардан бирини 4 мазҳаб орқали таҳлил қилиб чиқамиз.
4 мазҳабга эргашиш керак деган даъвоингизда собит турасиз деган умиддаман!

4 мазҳабда ҳам "Куфр гапни ҳазл қилиб маъносини қасд қилмасдан гапирган одам ҳам диндан чиқиб кофир бўлади".

Масалан бир киши бизни давримизда кимнидир пайғамбарлигига иқрор бўлса, диндан чиқади. Кофир бўлади. Агарчи ҳазллашиб гапирса ҳам. (Бу бир мисол холос.)

Ҳазл қилиб куфр гапни гапирса кофир бўлишига 4 мазҳаб уламоларини гапларини келтирамиз:

1. Ҳанафийларнинг олдинги олимларидан Абу Бакр ал Жассос (ҳижрий 370 вафот эткан) роҳимаҳуллоҳ "аҳкомул Қуръон" китобида бир оятни тафсирида қуйидаги гапни айтадилар:
"Бу оятда куфр сўзини мажбурланмасдан зоҳир қилишда (айтишда) ҳазл,ўйин қилучи ва жиддий айтган одам орасида фарқ йўқлигига далил бор."
(Демак куфр гапни жиддий айтадими, ҳазл қилиб айтадими фарқи йўқ, деяптилар.)

2. Бухоро ҳанафий олимларидан йирик олим Убайдуллоҳ ибну Масъуд роҳимаҳуллоҳ (ҳ.747 ваф.) ат тавдзиҳ
Китобларида қуйидагиларни айтадилар:

"Ридда (куфр, диндан қайтиш) билан ҳазл қилиш куфрдир. Чунки бу нарса енгил олишдир.(яъни бунчалик катта масъалани писанд билмаслик).
Ҳазлни ўзи билан кофир бўлади. Ҳазл қилган нарсаси билан эмас. (Яъни гапирган гапини маъносини қасд қилмаган бўлсаям ҳазл қилгани учун кофир бўлади.)

3. Машҳур ҳанафий мазҳаби олимларидан Бурҳониддин, Маҳмуд ал ҳанафий роҳимаҳуллоҳ (ҳ. 616 вафот.) айтадилар:
"Ким куфр калимасини эътиқод билан гапириш куфр эканини билиб туриб гапирса кофир бўлади.

Агар (шу куфрни қалбида) эътиқод қилмаса ёки уни куфр сўз эканини билмасдан ихтиёрий ҳолда уни айтса умум уломолар наздида кофир бўлади ва билмаслигига узр берилмайди. (Ихтиёрий ҳолда дегани яъни ҳечким уни зўрламади шу гапни айтишга.)

Ким тили билан ўз ихтиёри билан кофир бўлса, қалби иймон билан ҳотиржам бўлса ҳам у кофирдир. Унга қалбидаги нарса фойда бермайди." (Иқтибос тугади.) Фатово татархониядан.

4. Ҳанафий олимларидан Зайниддин ибн Иброҳим ал ҳанафий роҳимаҳуллоҳ (970ҳ. вафот.) Ал баҳрур роиқ китобларида айтадилар:

"Ким куфр сўзни ҳазл қилиб ёки ўйнаб гапирса барча уламолар наздида кофир бўлади ва уни эътиқодига эътибор берилмайди."

5. Шофеъийларнинг катта уламоларидан Бадруддин Заркаший роҳимаҳуллоҳ (ҳ. 794 вафот.) Ал мансур фил қавоид ал фиқҳийя китобларида айтадилар:

"Кимки куфр гапни куфрни қасд қилмасдан ҳазл қилиб гапирса (ҳам) кофир бўлади.
Ҳудди шунингдек, бировни мулкини ҳазиллашиб олса ҳам унга ҳаром бўлади."

6. Моликий уламолардан Абу Бакр ибнул арабий роҳимаҳуллоҳ (ҳ.543 вафот.) (Бу сўфий ибн арабий эмас бошқа фақиҳ ибнул арабий.)
Аҳкомул Қуръон китобларида бир оятни тафсири асносида айтадилар:

"Албатта куфр билан ҳазл қилиш куфрдир. Бунда уммат орасида ихтилоф йўқ!"

7. Ҳанбалий уламолардан Муҳаммад ибн Муфлиҳ ал ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ (ҳ 763 вафот.) ал фуруъ китобларида айтадилар:

"Муртадд исломга киргандан кеин ўз ихтиёри билан гарчи ҳазл қилиб бўлсаям кофир бўлган кишидир."
Иқтибослар тугади.

Мазҳабга эргашишни даъво қиладиганлар дин маслъалаларида ва куфр сўз ва амалларида эҳтиёт бўлинглар ва эхтиёт бўлишга одамларни чақиринглар!
Одамлар ҳозир шунга муҳтож. Одамлар ҳозир хар хил сўпича рақсларга эмас, ёки ҳикояларга эмас балки иймонини сақлаб қоладиган эътиқод, тавҳидга муҳтож!

Энди кимдир чиқиб йўқ мазҳаб қийин экан бемазҳаб бўламан мен деса, "бемазҳаб" уламолардан бири Ибн Ҳазм аз Зоҳирий роҳимаҳуллоҳ нинг гапларига қулоқ тутсин.
У киши куфр гапни бир жойдан ўқиб айтса, ёки биров шунақа деди деб гувоҳлик бериб айтса, ёки бировни гапини ҳикоя қилиб айтса ёки мажбурланган ҳолда айтса кофир бўлмиди.
Қолган барча ҳолларда кофир бўлади дейдилар.

(Бу постда мазҳабларни, олимларни сўзларини нақл қилдим. Такфирчи, хавориж демоқчи бўлганлар тепадаги олимларга айтишсин. Раддия бермоқчи бўлганлар менга эмас ўша гапларни гапирган юқоридаги олимларга раддия берсин. Мен таржима қилдим холос.)