Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоб Шундай картани ишлатиб юришим жоизми? Савол: А | ALHIDOYA.UZ

#савол_жавоб

Шундай картани ишлатиб юришим жоизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Устоз мен Россиядаман. Тинькофф деган банкдан карта олдим. Ушбу картага пул солиб ишлатсангиз, қаерда нима харид қилсангиз ҳам картангизга харид қилган пулингизни бир фоизи қайтиб келар экан. Шундай картани ишлатиб юришим жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилса, буни иқтисод тилида кешбек дейилади. Банк шу кўринишда ўзининг фойдасидан кечса ёки хизматларидан фойдалангани учун хизмат нархидан бир қисмини қайтиб берса, ундан фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам!

ЎМИ Фатво ҳайъати

Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia