Get Mystery Box with random crypto!

Субҳаналлоҳ, мен билмас эдим... Мен заққум дарахти ҳақида оя | Al Qoriyatu🌸

Субҳаналлоҳ, мен билмас эдим...

Мен заққум дарахти ҳақида оятда ўқиганман лекин ер юзида борлигини билмас эканман.

43 Албатта, Заққум дарахти.
44 Гуноҳкорлар таомидир.
45 У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
46 Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир.

(Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
(Духон сураси)

Нақадар ҳотиржаммиз! Қалбларимиз маъсиятларга тўлиб, тилларимиз итиғфордан йироқ бўлди.
Ҳуддики Жаннат бизга ваъда қилингандек ҳотиржаммиз.
Биз Аллоҳ Ўз зиммасига олган ризқни ортидан қувиб, Аллоҳ бизни зиммамизга юклаган ибодатни тарк қилмоқдамиз.
Ким бизга Жаҳаннамга кирмаслик кафиллигини берди?
Ёки ким бизни Жаннатга киришлигимиз кафиллигини берди?


✿°•┈┈┈•• •┈┈┈•°✿

@Al_qoriyatu