Get Mystery Box with random crypto!

Al Qoriyatu🌸

Telegram kanalining logotibi al_qoriyatu — Al Qoriyatu🌸 A
Telegram kanalining logotibi al_qoriyatu — Al Qoriyatu🌸
Kanal manzili: @al_qoriyatu
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 112
Kanalning ta’rifi

بسم الله الرحمن الرحيم...🍃
Assalomu Alaykum kanalimizga xush kelibsiz.
Kanal admini 👨‍💻 @MuhammadYusuf221
Instagram sahifamiz
instagram.com/sof_dilim
Yozayotganlarim hayotimdan emas shunchaki sizlar uchun.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-10-28 07:27:13
ЖУМАси муборак!

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар умматим Рамазон ойида улар учун қанча фазилатлар борлигини билганларида эди, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлишини хоҳлар эдилар» деган муборак ўгитлари ҳикматини туйиш ила сени кетмасингдан соғиндик, моҳи Рамазон!

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг

@al_qoriyatu
24 views04:27
Ochish/sharhlash
2022-10-15 08:03:06 https://t.me/chiccobabyonlineshop
126 views05:03
Ochish/sharhlash
2022-10-15 08:03:02 https://t.me/chiccobabyonlineshop
119 views05:03
Ochish/sharhlash
2022-04-29 01:40:45
ЖУМАси муборак!

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар умматим Рамазон ойида улар учун қанча фазилатлар борлигини билганларида эди, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлишини хоҳлар эдилар» деган муборак ўгитлари ҳикматини туйиш ила сени кетмасингдан соғиндик, моҳи Рамазон!

Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг

@al_qoriyatu
790 viewsedited  22:40
Ochish/sharhlash
2022-04-27 16:05:13 ​​​​ ҚАДР КЕЧАСИНИ ФОЙДАЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН 27 ТАВСИЯ:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.
2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.
21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.


“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади

Бу тавсияни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!!

Бир чекада қолиб кетманг!
Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Sof_dilim
320 viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash
2022-04-27 10:00:08
Субҳаналлоҳ, мен билмас эдим...

Мен заққум дарахти ҳақида оятда ўқиганман лекин ер юзида борлигини билмас эканман.

43 Албатта, Заққум дарахти.
44 Гуноҳкорлар таомидир.
45 У худди эритилган маъдандек қоринларда қайнайдир.
46 Қайноқ сувнинг қайнашига ўхшайдир.

(Дўзахилар қоринлари очса, нима ейишади? Уларга қоринлари очганида таом учун Заққум дарахтининг меваси берилади. Заққум аччиқлиги ва заҳарлилиги билан оғизларда зарбулмасал бўлиб кетган. Ана ўша заҳар гуноҳкорларга таом бўлади, қоринларида эритилган маъдан, темир ёки мисдек ёхуд доғ қилинаётган ёғдек қайнаб туради. У худди сувдек қайнайди.)
(Духон сураси)

Нақадар ҳотиржаммиз! Қалбларимиз маъсиятларга тўлиб, тилларимиз итиғфордан йироқ бўлди.
Ҳуддики Жаннат бизга ваъда қилингандек ҳотиржаммиз.
Биз Аллоҳ Ўз зиммасига олган ризқни ортидан қувиб, Аллоҳ бизни зиммамизга юклаган ибодатни тарк қилмоқдамиз.
Ким бизга Жаҳаннамга кирмаслик кафиллигини берди?
Ёки ким бизни Жаннатга киришлигимиз кафиллигини берди?


✿°•┈┈┈•• •┈┈┈•°✿

@Al_qoriyatu
239 viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2022-04-23 02:06:57 ​​​​ РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ АТРОФИДАГИ ФИКРЛАР:

ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

БИРИНЧИ ФИКР:
Ҳар кеча бир (минг) сўм бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида ҳар куни садақа қилган бўласан.

ИККИНЧИ ФИКР:
Рамазоннинг охирги кунидаги тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида таҳажжуд ўқиган бўласан.

УЧИНЧИ ФИКР:
Рамазоннинг охирги кунида уч марта ихлос сурасини ўқи, агар тиловатинг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил муддат ичида Қуръонни тиловат қилган бўласан.

ТЎРТИНЧИ ФИКР:
Бу мақолани ҳаммага тарқат!
Юқоридагиларни ҳаммасига эришасан! Агар бу ишинг қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил яхшилик улашган бўласан.
Ҳадиси шарифда яхшиликка йўллаб қўйиш яхшилик қилган билан тенглиги айтилган!

АЛЛОҲИМ! Бизларни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қил!


Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!


✿°•┈┈•• •┈┈•°✿

@Sof_dilim
250 viewsedited  23:06
Ochish/sharhlash
2022-04-22 02:01:47
Рамазон ойининг муборак учинчи Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин!

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган "ТИЛ" қолмасин!

ЖУМА МУБОРАК!

@Sof_dilim
344 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:59:43#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 минути 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 21 апрел (пайшанба)дан — 22 апрел (жума)га ўтар кечаси;
23 кеча: 23 апрел (шанба)дан — 24 апрел (якшанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 25 апрел (душанба)дан — 26 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 27 апрел (чоршанба)дан — 28 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 29 апрел (жума)дан — 30 апрел (шанба)га ўтар кечаси.


@Sof_dilim
298 viewsedited  14:59
Ochish/sharhlash
2022-04-19 10:30:21 Умра сафарига йўл олдим. Аэропортда охирги йўловчиларни рўйхатдан ўтказиляпти. Бир соатдан сўнг самолёт учишга хозирлик кўради. Рўйхат тугатилишини огохлантириб, йўловчиларни тезроқ рўйхатдан ўтишларига чорлов саси келишни бошлади.

Шу вақт Умрага кетиш учун рўйхатда турган отахон ўғли билан келиб отахонни паспорти қолиб кетганини пайқаб қолишди . Шунда ходимларга уйлари узоқлигини, бориб келишга икки соатча вақт кетишини тушунтирмоқчи бўлдилар. Ходимлар эса хеч нарса қила олишмаслигини. Рўйхатдан ўтиш хам тугаятанини, бир соатда самолёт учишини, улгира олмаслигини айтишди.

Чорасиз қолган отахон қўлини осмонга чўзиб аэропортни бошига кўтариб додлашга тушди:
Эй АЛЛОХ бу нима холат, мени эсимдан чиқибди сени эсингдан чиқмасдику, мен қариган бўлсам сен қаримайдиган зотсанку э, мен унитувчи бўлсам сен унитувчи зот эмассанку, мени хаёлимдан чиққан бўлса нега сен эслатмадинг деб қайта қайта такрорлаб бақириб йиғларди.

Бу ноласидан хама хайрон ва энсаси қотар эди.
Мен олдига бориб отахон бу қандай нола қилиш?! Ўзингизни босинг Роббингиз билан хам шундай муомала қиласизми эхтиром билан муомила қилинмайдими дедим. Отахон менга қарагиси хам келмай мени Роббим билан тек қўй Аллохим билан қўйиб қўй дегандек, мен унуттим сен унутмасдингку, мен қаридим сен қаримасдингку, деб зални бошига кўтариб тўхтамай йиғларди.
Олдидан ўтятганлар: АЛЛОХ билан хам шундай муомала қиладими эси оғиб қолганми деб ўтишарди.
Хатто ходимлар келиб кейинги сафарги рейсда кетишлари мумкинлигини айтиб юпатмоқчи бўлишди.

Отахон эса:
Эй Роббим мен сени байтингни соғинган эдимку, ичим эзилиб зўрға кутятгандимку, мен ортиқ кутолмайманкуу, ичим қанчалик байтинга ошиқятганини билардингку нега унуттирасан! деб баттар йиғларди.
Хеч ким юпатолмади .
Биз хамсафарлар билан регистрациядан ўтиб кетдик отахонни овози анчагача эшитилиб турарди.

Самолётга чиқиш учун кутиш залида ўтирганимизда.

Хурматли йўловчилар тепада хавони кескин ўзгариб кетганлиги сабабли учиш тўрт соатга кечиктирилади деган сас келди. Шу билан ўзимиз билан ўзимиз овора бўлдик.

Орадан бир қанча вақт ўтиб Аллоху Акбар, Аллоху Акбар деган овоз билан отахон қўлида паспорт билан кириб келди. Унга қўшилиб биз хам кўзимизда нам билан такбирни такрорлар эдик.
Отахон ёнимга яқинлашганда пешонасидан ўпдим ва дедимки: отахон Роббисига шундайин ишонч билан, содиқлик билан савол беравердики, хеч кимга қулоқ солмай уни кўриб тургандек шикоят қилди - У бутун осмондаги хавони ўзгартириб, минглаб йўловчиларни куттириб, хар қандай сабабни хам инобатга олмай режа вақтидан кечикмай учадиган учоқларни жойидан жилдирмасдан саволига жавоб бердия! Субханаллох Субханаллох!
Аллоху Акбар!

Биз қандайин Илохни бандасимиза! Агар қаттиқ ишониб сўрасак албатта у жавоб берадикана.

Устозлар айтишарди: Роббинг ижобат қилишни хохлайди сен сўрашни билмайсан, биз сўрашни билмаймиз!

Азизларим бу УЛУҒ кунда биз хам воқеадаги отахон каби ишониб роббимиздан сўрайликки:
Аввало иймонимизни саломат қилсин .
Ўзи бандам десин .
Бу ойдан гунохлардан пок чиқишимизни кейнги рамазонгача хам тақводан узоқлашмай етишишлигимизни насиб қилсин. Байтига ошиқ қалбларни харами ва равзаи муборакка етиштирсин, мусофирларга хам яхши ғаниматлар билан ватанга қайтишни насиб қилсин, деб қалбимизни ёриб ёриб сўрайлик.
Мен шундай гунохкорман, мен сени азаматлигингни билмасдим, кўп гунох қилиб қўйдим сенга қайтдим энди мени кечиргин, саждага бошимни қўяман, сени дўзахинга чидолмайман, Жаннатингдан умидим бор, тўғри гунохим катта аммо сени рахматинг хар нарсадан буюк мени кечиргин, сени кечиришингни биламан чунки мени Жаннатга киришимни хохламаганингда мусулмон қилиб яратмасдинг, каломингни кўп жойида ғофурур рохимлигингни айтдинг мен буни биламан, хар сурангни бошида Рохман ва Рохиймлигингни айтдинг мен бунга ишонаман бу УЛУҒ кунинг хурмати кечир деб не керак бўлса сўрайлик беради.
Омийн!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Sof_dilim
250 viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash