Get Mystery Box with random crypto!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ғалати саво | Al Qoriyatu🌸

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ғалати саволларга ҳазиломуз жавоблари

- Шайх ҳазратлари, баҳорда лайлак пасайиб учса, нима бўлади?
- Лайлак пасайиб учган бўлади.

- Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?
- Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!

- Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?
- Бўлади, яхши ёнади!

- Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?
-Нима бўларди, сал баланд бўлади!

- NIKE крассовка кийсам бўладими?
- Ўлчами тўғри келса, кийинг!

- Ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?
- Ҳа, ёрилмаса, мумкин!

- Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда, масалан Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин маоммо бўлмайдими?
- Бўлади

- Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?
- Шалоб деган товуш чиқади!

- Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?
- Коса келтирилди дея оламан!

- Нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?
- Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!

- Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?
- Буни ўзидан сўраш керак!
- Мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?
- Йўқ гунохмас, лекин бировларни вақтини олиш гунох!

- Тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?
- Ҳа, бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

#Мулоҳаза

✿°•┈┈•• •┈┈•°✿

@Sof_dilim