Get Mystery Box with random crypto!

AJR.KG ABDULLOH DOMLA

Telegram kanalining logotibi ajrkg — AJR.KG ABDULLOH DOMLA A
Telegram kanalining logotibi ajrkg — AJR.KG ABDULLOH DOMLA
Kanal manzili: @ajrkg
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.26K
Kanalning ta’rifi

🔸Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
🔸Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш.
Мурожат учун : @Ajrkgbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-30 08:55:27 #Жума

ЖУМА ОДОБЛАРИ

1. Жумага тайёрланиш олдиндан бошланади.

2. Жума куни ният билан ғусл қилинади.

3. Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

4. Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

5. Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.

6. Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича, маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

7. Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

8. Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

9. Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

10. Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

11. Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

12. Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.

13. Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

14. Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

15. Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

16. Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

17. Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

"Ижтимоий одоблар" китобидан
1.2K views05:55
Ochish/sharhlash
2022-09-28 03:49:04
Абдуллоҳ домла !

Ҳечкимга ялинмайсиз,
Ҳечкимга қарам ҳечкимга қарздор бўлишни истамайсизми !?

Телеграм | @Ajrkg
1.4K views00:49
Ochish/sharhlash
2022-09-26 16:45:11 ​​​​ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА

• Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

• Оятал-курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.

• Фотиҳа билан Оятал-курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

• Ётар маҳали оятал-курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

• Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал-курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

• Уйидан чиқаётганида Оятал-курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

• Уловга минганида ҳам Оятал-курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

• Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал-курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар.

• Намоздан кейин Оятал-курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.
1.4K views13:45
Ochish/sharhlash
2022-09-26 09:17:30 Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган?

1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларни ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий.

2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул.

3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.

4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий.

5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид.

6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (фалакни кузатиш расадхонаси) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси.

7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.

8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий.

9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.

10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун.

11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий.

12. Торпеда ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Инженер Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб.

13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий.

14. Пикнометрни –нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идишини мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний.

15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам.

16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий.

17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший.

arabicuz
Ogohiy
1.4K views06:17
Ochish/sharhlash
2022-09-25 13:54:06
— Имом Ал-Буҳорий 9 ёшдан ҳадис ёдлашни бошлаган.
— Заҳириддин Муҳаммад Бобур 12 ёшда юрт бошқарган.
— Султон Меxмет 21 ёшда Истанбулни фатх қилган.
—Жалолиддин Мангуберди 21-22 ёшда мўғилларга қарши қаҳрамонларча курашган.

P/S: Бизнинг сўтақўзи эса қирққа кирса ҳам, "Омад-шоу"да иштирок этиш учун сок сотиб олиб юрибди...

Ogohiy

Telegram | @Ajrkg
1.6K views10:54
Ochish/sharhlash
2022-09-25 13:51:07
Устоз Домла Ҳиндистоний

Аллоҳ раҳматига олсин !

Маънодан ўзга нарса қидирманг !

Telegram | @Ajrkg
1.3K views10:51
Ochish/sharhlash
2022-09-24 09:54:31
Ибн Ҳажар Асқалоний риёни қуйидагича таърифлайди: “Риё одамлар кўриб, эгасини мақташлари учун ибодатни изҳор қилишдир”.

Таҳонавий риёни қуйидагича таърифлайди: “Риё яхшиликни бошқалар кўрсин учун қилишдир. Унда холис ният ва ихлос бўлмайди”.

Телеграм | @Ajrkg
1.2K views06:54
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:10:23
Абдуллоҳ домла !

Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл.

Телеграм | @Ajrkg
1.3K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-09-23 03:57:47
Alloh rahmat va saodat eshiklarini ochsin !

Jumma ayyomi muborak bo'lsin !
2.9K views00:57
Ochish/sharhlash
2022-09-22 16:15:57
Бир умр намоз ўқисанг, қариганингда Аллоҳ сени жаннат булоқларидан таҳорат оладиган қилиб қўяди.

Ogohiy

Telegram | @Ajrkg
3.1K views13:15
Ochish/sharhlash