Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА • Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шай | AJR.KG ABDULLOH DOMLA

​​​​ОЯТАЛ-КУРСИЙ ҲАҚИДА

• Оятал-курсий бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

• Оятал-курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.

• Фотиҳа билан Оятал-курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

• Ётар маҳали оятал-курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

• Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал-курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ

• Уйидан чиқаётганида Оятал-курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

• Уловга минганида ҳам Оятал-курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

• Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал-курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар.

• Намоздан кейин Оятал-курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.