Get Mystery Box with random crypto!

Ахмаджон Абдурахмонов қаламига мансуб. Бир хикоят айтиб берайи | Ahmad Andijoniy

Ахмаджон Абдурахмонов қаламига мансуб.
Бир хикоят айтиб берайин дўстим,
кечиргил гар бўлса кам ила кўстим.
Дунёнинг ишлари ҳақида эмас,
айтганим рост эрур, ақида эмас.
Одамдан Хавводан авлод таралиб,
фонийга тарқалди ишга яралиб.
Бир кам саксон киши бўлганда,
бир фарзанд туғилди жуфти тўлганда,
Ушбу ходисотни қилибди Хобил,
акаси устидан укаси Қобил.
Одам-дан (а.с.), Хавводан етмиш беш фарзанд,
таваллуд топишиб бўлмишдир арзанд.
Улардан ер юзи тўлиб авлодга,
ўтганлар айланар эди аждодга.
Жуфт, жуфтдан фарзандлар дунё кўрдилар,
дунёга ягона, ШИС (а.с.) келдилар.
Эмишким тарихда шундай ёзармиш....
дунё бир семириб, бирда озармиш.
Хикматни кўрингким хув ўша замон,
Одам зот (а.с.) заминни қилганди макон,
Баъзи бир ишларким хўп рост бўлибти,
бизларга ўтмишдан меърос қолибти.
Шуларнинг биттаси “Қурбонлик иши”,
шу кунда улуғдир унинг қилмиши.
Қобил ва Хобилни чақириб ота,
“Қурбонлик” қил деди дилини айта,
Худонинг йўлига тавозе билан,
энг яхши моллардан, то-рози билан,
ажратиб ғор томон олиб боринглар,
сарасин саралаб, ғорга беринглар.
Қобил фарзанд эрди, исмига ул мос,
Юмушни бажарди, айтилганга хос.
Хобилчи чиқитдан қопни тўлдирди,
Ғорга ташлаб келиб, ишни дўндирди.
Эртаси Ота ва ўғиллар бирга
ғор томон юришиб чиқишди қирга.
Ғоратнинг оғзида хайвон зоти йўқ,
бу холдан Одамнинг кўнгли бўлди тўқ
Қоп тўла чиқинди, шундай турибди,
шаббода эсганда чириб қурибди.
Норози отаси Хобилга дебти,
ўша гап бизгача ўзгармай кепти.
Яратган бермоқда бизларга неъмат,
ва химмат, ризқ ила билганга хикмат.
Унинг чун доимо шукур қилайлик,
дунё асиласин шундай билайлик.
Яратган Тангрига доимо билинг,
энг яхши нарсангиз “Қурбонлик” қилинг.
Шунда оласизлар унинг ризосин,
топмайин умурнинг мунда ғизосин.
Кўрдингиз, чорва мол яратган учун,
Қобилга тасанно сахийлик учун,
Тангри Таоломиз қабул қилибди,
Қобилнинг ишини мақбул билибди.
Шу учун Қобилга яна шон келар,
сўраган нарсаси худ шу он келар.
Хобилни атаган қоплари қопти,
Аллохим бу ишинг ёмонга ёпти.
Қабул айламабди берганларингни,
далангнинг сарқитин терганларингни...
Бу хикмат бизларга ўша замондан,
меърос бўлиб келар мозий томондан.
Аллохнинг йўлига “Қурбонлик” қилмоқ,
Яратган химматини аслича билмоқ.
Токи хаётимиз этаркан давом,
бу ишлар бўлади элда бардавом.
Яратган томонга қўйилган қадам,
Одамни қилади хар ишда бардам.
Унга яхшиликни касб қилиб берган,
бойлигу зийнатни хас қилиб берган.
Яхшилик томонга мақсадим бошлаш,
феълу атворимиз нақшини ошлаш.
Хар битта қилинган халол харакат,
беради албатта бизга баракат.
Бундайин хикоят, саноғингдан кўп,
англасанг оласан хикматин тўп тўп.
Бандаи ноқисни айиб қилманглар,
меним харакатим хайиб билманглар.
Сахву хатосини кечирсин, Холиқ,
қабул айламаклик Сизларга боғлиқ.
Узримни сўрайман, вақтингиз олдим,
илло билганларим қаламга солдим.
Муаллиф: Ахмадбекхожи Мулло Мухаммаджон ўғли Абдурахмонов
2022 йил 6-июл, Зулхижжа 7 кун.