Get Mystery Box with random crypto!

Недин олам эли дунёга келди, Қаён шошилдию, қай уйга елди!? Х | Ahmad Andijoniy

Недин олам эли дунёга келди,
Қаён шошилдию, қай уйга елди!?
Х И К О Я Т
Бир хикоя айтиб берайин, дўстим, кечиргил гар бўлса кам ила кўстим. Дунёнинг ишлари ҳақида эмас, рост будир, айтганим ақида эмас. Оламга Одамнинг авлоди келиб, фонийда юрганда мақсадла елиб, ер юзида етмиш тўққиз киши бўлганда, оила фарзанди жуфтга тўлганда, ушбу ходисотни қилибди Хобил, акаси устидан отлиғким Қобил. Одам (а.с.) билан Момо Хаввонинг етмиш беш фарзанди таваллуд экан. Улардан ер юзи авлоди бўлиб, тарқаган онлари бир мавлуд экан. Хар сафар Момомиз Хавво, бул оно бир жуфтдан фарзандни келтириб бино, ягона туғилган фарзанд ШИС (а.с.) эмиш, тарихлар бу ишга ёна сўз демиш....
Хикматни кўрингким хув ўза замон, Одам (а.с.) ерда қилганда макон, баъзиги ишларким содир бўлибти, улардан бизларга меърос қолибти. Шуларнинг биттаси “Қурбонлик иши”, хозиргача келар унинг қилмиши. Қобилла Хобилни чақириб ота, “Қурбонлик” қилишни айтиб албатта, Худонинг йўлига тавозе билан, энг яхши моллардан, тарозе билан, ажратиб ғор бўйи олиб боринглар, сарани қўйинггу, қайтиб, хоринглар. Қобил фарзанд бўлиб исмига ул мос, ишни бажарибди, айтилгандек хос. Чорва молларининг сарасин олиб, барча жонзотларни маррасин солиб, ғор бўйи солибди унда йўлини, Яратган амрига олиб қўлини. Хобилчи, дехқонлик қилар экан чоғ, олибди нарсани, тўплагани боғ. Барча чиқитлардан қоп тўлдирибти, Ота айтганини хўб бўлдирибти. Олиб бориб ғорнинг оғзи, бўйига, яхши иш қилдим деб асти ўйига, қайтибди ўзи хам Ота томони, қолибди ғор олди нарса ёмони. Эртаси Отала иккиси ўғлон, борибди ул ғорнинг оғзига томон. Холатни кўрсангиз, хайвон зоти йўқ, ғойиб бўлишибди, Ота кўнгли тўқ. Қопдаги нарсалар хали хам хамон, турар ғор озида, келганча замон. Шунда ота Хобил ўғлига дебти, хозиргача шу гап бизларга кепти. Яратган бермоқда бизга неъматни, химмату, ризқ ила яна хикматни. Унинг чун доимо шукур қилайлик, дунё асиласин шундай билайлик. Яратган Тангрига доимо билинг, энг яхши нарсангиз “Қурбонлик” қилинг. Шунда оласизлар унинг ризосин, топмайсин умриннинг мунда ғизосин. Кўрдингиз, чорва мол энг яхши учун, Қобилнинг ишлари бир нақши учун Тангри Таоломиз қабул қилибди, Қобилнинг ишини мақбул билибди. Унга шу туфайли яна шон келар, сўраган нарсаси худ шу он келар. Хобилни атаган қоплари қопти, Аллохим бу ишинг ёмонга ёпти. Қабул айламабди берганларингни, далангнинг остидан терганларингни...
Хикмат бу, бизларга ўша замондан, меърос бўлиб келар яхши томондан. Аллохнинг йўлига “Қурбонлик” қилмоқ, Яратган химматини аслдан билмоқ. Токи хаёт ерда этаркан давом, бу ишлар бўлади бизда бардавом. Яратган томонга қўйилган қадам, Одамни қилади хар ишда бардам. Унга яхшиликни касб қилиб берган, ер юзи борисин асп қилиб берган. Ушбудан мақсадим, яхшига бошлаш, феълу атворимиз нақшига ошлаш. Хар битта қилинган биздан харакат, беролсин умрда бизга баракат.
Мундай хикоялар бу умрда кўп, англасанг оласан хикматларни тўп. Бандаи ноқисни айб қилманглар, меним харакатим хайб билманглар. Сахву хатосини кечирсин, Холиқ, қабул айламаклик Сизларга боғлиқ. Узримни сўрайман, вақтингиз олдим, илло билганларим қаламга солдим.
Муаллиф: Ахмадбекхожи Мулло Мухаммаджон ўғли Абдурахмонов
2022 йил 6-июл, Зулхижжа 7 кун.