Kanal manzili:
Toifalar:
Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.55K
Kanalning ta’rifi
Aссалому алайкум каналимизнинг азиз муҳлислари🤲
Нажот кемаси бўлган Aҳлибайт (ас) ва 12 Имом ҳақида тарихий маълумотлар, мазҳабга оид барча аҳкомлар ушбу канал орқали тақдим этилади. Илтимоси дуо!🤲
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 2
2022-08-31 11:17:52
حب الحسین وسیله السعدا
292 views08:17
2022-08-30 23:00:32
Шарх сураси
493 views20:00
2022-08-30 22:01:48
#ибрат
Оилавий муносабатларнинг сукутдаги душманлари:
- Ётоқда ўринни алоҳида қилиб ётиш.
- Узоқ чўзилган гинахонлик.
- Муаммони илдизни топмай юзаки ҳал қилиш.
- Шахсий алоқалардаги шубҳали ишлар ва уларни очиқламаслик.
- Аёлнинг болалар билан машғул бўлиб, эрга эътиборсизлиги.
- Кўриниш ва тозаликка парво қилмаслик.
- Оила ҳисобидан улфатчиликка зўр бериш.
409 views19:01
2022-08-30 21:58:13
Аллоҳ томон босилиши керак бўлган қадамларнинг аввали - инсонларни севишдир.
Инсон Аллоҳни танигани сари унинг яратиқларини Холиқнинг яратганидек қабул қилишни бошлайди.
Аллоҳ танимоқ демак унинг суннатидан хабардор бўлиш, унинг тажаллиси бўлмиш ҳикматларга эга бўлиш демакдир.
395 views18:58
2022-08-30 15:36:12
#КунЗикри #Сешанба
«Я Арҳамар Роҳимин»
Маъноси: «Эй, Меҳрибонларнинг Меҳрибони»
(энг ками) 100 маротаба бугун юқоридаги зикрни айтинг ИншоАллоҳ!
Каналимизни кузатишда давом этинг ва узоқлашманг
«@AhliBayt_Najotkemasi»
ДИНДОШЛАРИМИЗГА
УЛАШИНГ
426 views12:36
2022-08-30 12:26:11
Ҳар кимки Сафар ойида турли бало-қазолардан омонда бўлишни хоҳласа, қуйидаги дуони ҳар куни ўн маротабадан ўқиб юрсин:
Бисмиллаҳир Раҳманир Раҳийм
Яа шадийдал қува, яа шадийдал миҳаали, яа азийзу, яа азийзу, яа азийзу заллат биазаматика жамийъу халқика факфини шарра халқика яа муҳсину, яа мужмилу, яа мунъиму, яа муфзилу, яа лаа илааҳа илла анта субҳаанака инни кунту миназ золимийна фатажабнаа лаҳу нажжайнааҳу минал ғамми ва казаалика нунжил муъминийна ва саллаллоҳу ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳит тқаййибийнат тқоҳирийн
Аллоҳумма салли ъало Муҳаммад ва Оли Муҳаммад ва ъажжил фаражаҳум!
428 viewsedited 09:26
2022-08-30 10:30:47
Сажда, ҳеч кимлик мақомидир!
390 views07:30
2022-08-30 10:29:57
Изоҳ:
«Емай едирган, киймай кийдирган...»
496 views07:29
2022-08-30 10:06:53
Бағдоддаги тўқнашувларда 15 киши ҳалок бўлди
Ироқ пойтахти Бағдодда 29 август куни шиа имоми Муқтадо ас-Садр тарафдорлари билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувларда камида 15 киши ўлган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали ва Associated Press агентлиги хабар қилди.
“Полиция билан тўқнашувлар, отишма ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлланилиши натижасида норозилардан камида 15 нафари ўлдирилган, ўнлаб одам яраланган”, дейилади AP хабарида.
Шифокорлардан олинган маълумотларга кўра, намойишчилардан 10 нафари отишма чоғида ўлган. Al Arabiya телеканалининг аниқлик киритишича, ўлганларнинг икки нафари ироқлик ҳарбийлардир.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Ироқдаги тартибсизликларни тўхтатишга чақирди.
Ироқда норозилик намойишлари Муқтадо ас-Садр сиёсий фаолиятини тугатиш қарорини очиқлаганидан кейин кучайиб кетди. У мазкур қарорни мамлакатдаги сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолгани билан изоҳлаган.
374 views07:06
2022-08-30 08:05:12
#ибрат
Сув Мусони гўдаклик чоғида, жуда заиф ҳолатда бўлсада чўктирмади. Айни пайтда Фиравнни жуда қувватли бўлсада ғарқ қилди.
Демак, ким Аллоҳ билан бўлса, унинг заифлигининг зарари йўқ. Ким Аллоҳ билан бўлмаса, куч-қувватининг фойдаси йўқ.
Аллоҳ билан бўлинг, кучли бўласиз.
524 views05:05