Get Mystery Box with random crypto!

Ниҳоят, Масару Ибуканинг «Учдан кейин кеч» китоби ўзбек тилига | Bolalar psixologiyasi va Ahil Oila

Ниҳоят, Масару Ибуканинг «Учдан кейин кеч» китоби ўзбек тилига таржима қилиниб чоп этилди. Китобнинг энг биринчисини олиб аёлимга совға қилдим. Чунки ман учун фарзандларим тарбияси жуда муҳим ва ман китобни бу борада энг зўрлардан бири деб биламан.

Хўш, Масару Ибука ким ўзи?

Асар муаллифи япониялик инноватор, Sony корпорацияси асосчиларидан бири. Лекин, у тарихга фарзанд тарбияси ҳақида энг зўр китоблардан бирини ёзган инсон сифатида кирадиган бўлди.

«Учдан кейин кеч» қанақа китоб?

Китобда боланинг дастлабки 3-4 ёшида қанақа тарбиялаш ҳақида ёзилган. Китоб 1971 йилда ёзилиб чоп этилган. Инглиз тилига 1978 йилда чоп этилган. Ўзбек тилида 2019 йилда “Академнашр” томонидан илк маротаба чоп этилди.

Масару Ибуканинг китобда таҳлил қилиши бўйича уч ёшгача бўлган болани хоҳлаган нарсага ўргатиш мумкин. Айнан, шу дастлабки 3 йилдаги тарбияни болани бутун умрлик келажагини ҳал қилади. Бола айнан дастлабки уч йилда ўрганиш учун энг катта қобилиятга эга бўлади. Болага атроф-муҳит, оила, муносабатлар қандай таъсир қилиши асосланган. Муаллиф болани тарбиялаш учун содда, осон усулларни таклиф қилади. Китобда катталар жуда катта қийинчиликлар билан ўрганадиган нарсаларни, болалар оддий ўйинлар орқали қанчалик осон ўрганиши тушунтирилган. Тарбия жараёнида энг муҳим нарса энг керакли вақтда керакли тажрибани киритиб боришдир.

Китоб боласига кенг имкониятларни очишни хоҳлаган ҳар қандай ота-онага тавсия этилади. Китоб бир нечта нашрлар томонидан «Аср китоби» (Book of the Century) деб тан олинган. Китоб Россияда 2011 йилда чоп этилган ва деярли барча боғча, туғруқхоналар ота-оналарга тавсия қилади. Китобнинг Россиядаги дизайнини Артём Лебедев студияси ишлаб чиққан.

Хуллас, бу китобни ҳамма-ҳаммага тавсия қиламан. Фарзанд тарбияси ҳақидаги кўплаб саволларга шу китобдан жавоб топамиз.

Китоб 18 ноябрдан бошлаб www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали 25000 сўмдан сотилмоқда:
https://asaxiy.uz/index.php?route=product/product&path=218&product_id=11962​

@allaevuz