Get Mystery Box with random crypto!

* * * Тунларим тонг бўлар сени ўйланиб, Сени ўйлаб, менинг бў | Aytilmagan gaplar

* * *
Тунларим тонг бўлар сени ўйланиб,
Сени ўйлаб, менинг бўлар кеч куним.
Сенинг мендан бошқа ҳаммаларинг бор,
Менинг сендан бошқа йўқдир ҳеч кимим.

Дарвоқе, сеним ҳам йўқсан-ку менинг,
Сени ҳеч меники демаслар энди.
Юрак мавҳум бир бахт... Юракдан бошқа
Ҳеч биров меники эмаслар энди.

Оёқларим менга бош эгмас сира,
Оёқларим мени сенга судрайди.
Жудолик либосин устимга ўртиб
Руҳимда садоқат мудрайди.

Юракда сайрайди мажруҳ бир булбул
Беҳуда ахтариб қийғос ҳисларни.
Гулим... дилим... шу ҳам ҳаёт бўлдими,
Худо раҳмат қилган бўлсин бизларни.

Матназар АБДУЛҲАКИМ