Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER A
Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER
Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.38K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-26 14:18:08
МАГНИЙЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ ЭКИНЛАР УЧУН АҲАМИЯТИ

Магний хлорофилл таркибига киргани учун ўсимликлар ҳаётида муҳим ўрни тутади. У углеводлар алмашинувида иштирок этади, оксидланиш - қайтарилиш жараёнлари ва ферментлар фаолиятини кучайтиради.

Ўсимликлар қисмларининг шаклланишида магнийнинг аҳамияти катта. Ўсимлик қисмлари бўйлаб ҳаракатланиб, фосфор билан биргаликда меваларда, асосан уруғ муртагида тўпланади.

Тупроққа киритиладиган азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар меъёрининг оширилиши ўсимликларнинг магнийга бўлган талабини ҳам кучайтиради.

Озиқланиш муҳитида магний танқис бўлганда, у барглардан ўсимликнинг ҳосил қисмлари томон интилади, натижада баргларда магнийга нисбатан очиқиш белгилари, оқ доғлар пайдо булади ва улар эрта тўкилади. Тупроқда магний миқдорининг ўндан бир улушидан 1 — 1,5% гача етиши мумкин.

Тупроқнинг 20 см ли қатламида магний заҳираси 12—15 т/га дан ошмайди. Магний заҳираси тўлалигича барқарор кимёвий бирикмалар шаклида учрайди.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
325 views11:18
Ochish/sharhlash
2023-04-26 06:46:12
УСТОЗ БОҒБОН СИДДИҚЖОН БЎТАБОЕВ ЛАВҲАСИ: ГИЛОСНИНГ БЕВОСИТА ЧАНГЛАНУВЧИ "ROYAL TIOGA" НАВИ ҲОСИЛИ ТЕРИМИ БОШЛАНДИ.

25 АПРЕЛЬ






AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views03:46
Ochish/sharhlash
2023-04-26 05:34:51
ОЛИМЛАРИМИЗ ТОМОНИДАН ПИЁЗНИНГ ЯНГИ НАВИ СЕЛЕКЦИЯ ҚИЛИНДИ, УНГА "МАЛЛА" ДЕБ НОМ БЕРИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станциясининг экин майдони 84,5 гектарни ташкил этади. Ушбу майдонда 17 турдаги экинлар экилиб, уруғлари кўпайтирилади.

Экилган уруғлар бўйича синов амалиётлари ҳам шу ернинг ўзида олиб борилади. Изланишлар натижа бериб, станция олимлари томонидан пиёзнинг “Малла” нави яратилди. Ҳозирда ушбу нав учун патент олишга ҳужжатлар топширилган. Ушбу нав интенсив усулда етиштирилаётгани билан ажралиб туради.

Янги пиёз навининг уруғи ерга мартнинг дастлабки ўн кунлигида сепилади. Хусусан, 15 сотих ерга 10-12 килограмм пиёз уруғи сепилади, шу майдондан териб олинган пиёзбошчалар эса бир гектар майдонга етади.

Пиёзбошчалар гилос катталигида бўлгандан сўнг йиғиб олинади. Пиёзбошчалар қуритилиб, алоҳида жойга олиб қўйилади ва сентябрь ойининг биринчи декадасида 70×10 схемада 4 қатордан гектарига 571,4 минг дона экилади.

Пиёзбошчалар экилганидан сўнг унга бир маротаба сув қўйилади. Шундан сўнг пиёзбошчалар кўкара бошлайди. Қишнинг совуқ кунларида етиштирилгани учун пиёзларни ўташ шарт эмас, сабаби, ушбу мавсумда ўтлар ўз-ўзидан нобуд бўлади.

Экилган пиёзларга эрта баҳорда бир маротаба ишлов берилади. Шунингдек, бир маротабадан култивация ва чопиқ, енгил озиқлантириш ишлари амалга оширилади. Яна икки маротаба суғорилади. Баҳорда, яъни 15 апрелда пиёз техник пишиб етилади ва аҳоли истеъмоли учун маҳаллий бозорларга чиқарилади. Янги пиёз навининг афзаллиги шундаки, у одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.3K views02:34
Ochish/sharhlash
2023-04-25 22:07:21
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 26 апрель, чоршанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+13, кундузи +28..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+16, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +18..+23 даража илиқ бўлиши кутилади.



“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.

Республиканинг барча ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +13..+15 даражагача, баъзи жойларда +16..+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+33 даражагача, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +35...+37 даражагача кўтарилиши апрель ойининг охирги ўн кунлик меъёрий қийматларидан 4-6 даражага юқоридир, дейилади хабарда.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.5K views19:07
Ochish/sharhlash
2023-04-25 19:54:53
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ КЎКДАЛА ТУМАНИДАГИ ПИШГАН ТАРВУЗ ПАЙКАЛЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.0K views16:54
Ochish/sharhlash
2023-04-25 15:00:38 СОВУҚ ТУФАЙЛИ ҚОЗОҒИСТОННИНГ ҚЎШНИ ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИДА ҲОСИЛНИНГ КАТТА ҚИСМИ БОЙ БЕРИЛДИ.

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-25-875
1.9K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-04-25 11:45:10
БУ ФАКТ: ДУНЁДАГИ ЭНГ ШИРИН ҚОВУНЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛАДИ!

Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари мавжуд.

Мамлакатимизда энг кўп экиладиган қовун навлари: “Оқуруғ”, “Aсате 3806”, “Бўрикалла”, “Кўктинна”, “Кўкча”, “Қизилуруғ”, “Маҳаллий сариқ ҳандалак”, “Оби Новвот”, “Шакарпалак”, “Гурлан” кабилардир, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Қовун иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик, қурғоқчиликка ва тупроқ шўрланишига чидамли. Тупроқ шароитига қараб 5-6 марта суғорилади. Ҳосилдорлиги гектарига 250-300 центнерга тенг.

2022 йили Ўзбекистонда 63 минг гектар майдонга қовун экилган бўлиб, шундан 51,5 минг гектар фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келади (37,4 минг гектар асосий майдон, 1,9 минг гектар боғ-токзорлар қатор ораси ва 12,2 минг гектар такрорий майдон).

Ушбу экилган майдонлардан жорий йилда жами 1,3 млн тонна қовун етиштирилган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.9K views08:45
Ochish/sharhlash
2023-04-25 07:18:58
ҚУЛУПНАЙНИНГ ИТАЛИЯ СЕЛЕКЦИЯСИГА МАНСУБ НАВЛАРИНИ ЕТИШТИРАЁТГАН ХОНАДОНДАН ЛАВҲАЛАР






AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.2K views04:18
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:38:46
ТОКНИНГ МИЛЬДЮ (СОХТА УН ШУДРИНГ) КАСАЛЛИГИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ

Замбуруғ ток ўсимлигининг барча яшил аъзоларида, барг ва тўп гулларида, мева тугунчаларида, яшил новда учларида, жингалак ва узум бандларида ривожланиб кучли зарарлайди. Зарарланган барглар ёғсимон, сариқ-яшил доғлар билан қопланади ва кейинчалик қўнғир тусли бўлиб қолади. Зарарланган барглар қовжираб тўкилиб кетади. Мева тугунчалари конидияли оқ ғубор билан қопланади. Узум меваси нўхатдек бўлгандан сўнг (ғўра даври) замбуруғ меванинг ичида ўсади. Ғужумлар зарарланиши натижасида шакли бузилиб, сўлиди ва хира зангори рангда бўлади.

Мильдюнинг зарарли асорати. Баҳор ва ёз ойлари сурункали ва кўп ёғингарчилик бўлган йиллари 50-60% ҳосил нобуд бўлиши мумкин, ҳосилнинг сифати ундан ҳам паст бўлади. Дамба-дам ёғиб турган ёмғир, юқори намгарчилик (70-90%) ва ҳароратнинг юқори эмаслиги (17-25°) касалликнинг тез ва жадал ривожланишига қулайдир.

Кураш чоралари. Барча тўкилган барглар йўқотилади. Шўра ва ғўра хомтокларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш новдаларни ёйиб тараш ва боғлаш. Туп ораларида шудринг тутувчи бегона ўтларни йўқотиш. Касаллик ва совуқларга чидамлигини ошириш мақсадида калийли ва фосфорли минерал ўғитлари билан мунтазам равишда озиқлантирилади. 

Мавсумда мильдю тарқалган токзорлар кузда ёки баҳорда куртаклар ёзилишдан олдин 3%-ли бордо суюқлиги (10 литр сувда 300 г. мис купороси+300 г. оҳак) билан барча занг ва новдаларини ювиш даражасида пуркалади. 2-3%-ли темир купоросини ёки 1%-ли мис купоросини қўлласа ҳам бўлади. 5 градусли ООҚ (ИСО) ҳам самаралидир. 

Ток касалликларига қарши энг самарали усул биологик ишловлар ҳисобланади. Сабаби, касалликлар замбуруғларида кимёвий препаратларга нисбатан иммун тизими шаклланиб бормоқда. Биологик фунгицидларга эса, касаллик патогенларида ҳеч қачон иммун тизими дош бермаслиги аллақачон исботланган. Масалан, "Спорагин" биофунгицидини мисол қилиш мумкин.

Май ойи серёғин келса ва июнда ҳам ёғингарчилик бўлса пуркашлар 7-10 кун оралатиб 2-3 марта такрорланади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
2.6K views03:38
Ochish/sharhlash
2023-04-25 06:38:46
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.5K views03:38
Ochish/sharhlash