Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER A
Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER
Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.38K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-04-23 12:36:02
ИССИҚХОНАДА ПОМИДОРНИ ТЕЗРОҚ ҚИЗАРТИРИШДА 3 ТА МЕХАНИК ТАДБИР

AgroBukhara


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.7K views09:36
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:46:49
БУ ЙИЛ МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ТАҚЧИЛ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

Маълумки, иқлимда содир бўлаётган турли ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди. Дунё олимларининг маълумотларига кўра, охирги уч йилда Ўзбекистонда “чилла” деб аталувчи иссиқ кунлар 1 ойдан 45 кунгача чўзилган.

Шунингдек, баҳорнинг ўрталарида кутилмаганда об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ҳам кутилаётган ҳосилдорликка жиддий зарар етказиб қўйиши мумкин. Бу каби ҳолатларда талабгир маҳсулотларнинг нарх-навосида ҳам сезиларли кўтарилиш сезилади.

Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари юртимизда кузатилган совуқ об-ҳаво сабабли кўпчиликда бу йил мева ва сабзавотлар тақчил бўлиши ҳамда нархи қимматлашиши мумкин, деган хавотир пайдо бўлди.

Шунингдек, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги асосан мева-сабзавотчилик, пахта ва ғалла каби уч йўналишда ташкил этилади. Буларнинг ҳаммасига, албатта, об-ҳавонинг таъсири бўлади.

Хўш, баҳорнинг қоқ ўртасидаги совуқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қанчасини зарарлади?

Мазкур савол юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти кичик илмий ходими Мирносир Исроилов қуйидагиларни маълум қилди.

- Тўғри, ноқулай об-ҳаво асосан анъанавий шаклдаги боғларда етиштирилаётган мева-сабзавотларга таъсир кўрсатади, - дейди Мирносир Исроилов. - Фермерлар совуқ келишидан аввал ҳам метереологик маълумотлардан хабардор бўлишади. Шундан келиб чиқиб, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда совуққа таъсир кўрсатувчи дори воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Махсус тайёргарлик натижасида совуқнинг таъсири катта бўлмайди. 15-17 апрелда кузатилган ҳарорат пасайиши ток ўсимликларининг асосан бир йиллик новдаларига таъсир қилган. Мевали ўсимликлар эса зарарланмаган. Аҳоли орасида тарақалаётган хавотирларга ўрин йўқ.

Мутахассиснинг маълум қилишича, фақат ҳосилдорликни агротехника тадбирлар орқали сақлаб қолиш ҳамда келаси йиллар учун новдалар ўсиши, ривожланишини таъминлаш керак.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:46:49
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.3K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:46:22 ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МАҲАЛЛИЙ ҲОСИЛДОР ҚОВУН НАВЛАРИ

@AGROBLOGER

telegra.ph/-04-23-1424
1.1K views04:46
Ochish/sharhlash
2023-04-23 05:21:12
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ҚУВА ТУМАНИДА 7 МИЛЛИОН ДОНА МАНЗАРАЛИ ДАРАХТ ВА ГУЛ КЎЧАТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ.

Айни пайтда Қувалик миришкорлар дунёнинг турли қитъаларидан келтирилган юзлаб турдаги мевали, манзарали дарахтлар кўчатлари, анвойи гулларни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам қувонарли ютуқларга эришмоқда. Бунинг самараси сифатида туман аҳли эндиликда нафақат юртимиз ҳудудлари, балки кўплаб хориж давлатларига ҳам дарахт ва гул кўчатлари экспорт қилиш имконига эга бўлмоқдалар.

Ҳозирги кунда тумандаги 65 та МФЙнинг деярли барчасида дарахт ва гул кўчатлари етиштириш ҳудуднинг “драйвер”ларидан бирига айланган. Хусусан, «Қорақум», «Янгичек», «Янги ҳаёт», «Толмозор», «Бойистон», «Намуна», «Олтиариқ», «Қақир» МФЙларида мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш ҳамда «Сойгузар», «Хонобод», «Маданият», «Янгиқишлоқ» МФЙларида атиргулчилик тармоғи жадал ривожланяпти.

Қува тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилишича, жорий мавсумда умумий қиймати 355 минг АҚШ долларига тенг бўлган 7 миллион донага яқин юзлаб турдаги мевали ва манзарали ҳамда гул кўчатлари қаламчалари экспорт қилинишига эришилди.

Тадбиркорлар томонидан ҳудудлар кесимида ташкил этилган кўчатчилик марказларида дарахт ва гул кўчатларини тури, нави ҳамда катта-кичиклигига қараб саралаш, харидор талабига кўра қадоқлаш фаолияти йўлга қўйилган. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида айни шу жойнинг ўзида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб, тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

Шу мақсадда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан 24/7 режимида тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, юкларни соддалаштирилган тартибда назоратдан ўтказиш ва қисқва фурсатда экспортга йўналтириш учун барча шароитлар муҳайё этилган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.5K views02:21
Ochish/sharhlash
2023-04-22 23:20:40
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 23 апрель, якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+13, кундузи +27..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +9..+14, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views20:20
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:08:52
ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР МЕВАЛАРИНИ ТЕЗРОҚ ҚИЗАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

•200г ўтин кулини 10л сувга қўшиб, ҳар бир поя тагига 1 литрдан озиқлантирилади. Бу тадбир суғорилган куннинг эртасига бажарилади.

•10г Калий гуматини 200л сувга аралаштириб, ҳар 10 кунда, ҳар бир поя илдизидан 1,5 л дан озиқлантирилади.

•Кўпинча помидорни қизартириш учун иссиқхона димланади, бу нотўғри! Аксинча юқори форточкаларни кўпроқ очинг. Хавонинг яхши айланиши қизаришни тезлатади.

•Биринчи қизарган помидор меваларини вақтида теринг.

•Биринчи шохгача жойлашган барча баргларини олиб ташланг. Бунинг натижасида пастки қисмларда ҳаво айланиши яхшиланади. Бу тадбир фитофтороздан ҳам сақлайди.

•Мева шодасининг учида жойлашган ўсимтани олиб ташланг.

•Ҳосил даврига 1 ой қолганда суғоришни камайтиринг. Бунда ер ости сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ҳисобга олинади.

•"Максиплант" биостимуляторини помидор барглари орқали озиқлантирилади. Бу ишлов меваларни йириклаштириб, қизаришни тезлатади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.9K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:08:52
"ФОСФОМАКС" БИОСТИМУЛЯТОРИ - БАРГ ОРҚАЛИ ЭКИННИНГ ФОСФОРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИНИ ҚОНДИРИШДА ТЕНГСИЗ!

ЭНДИ ШУДГОРЛАШДА БЕРИЛМАГАН ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ЎРНИНИ БАРГ ОРҚАЛИ 70-80%ГАЧА ТЎЛДИРИШ МУМКИН!

Таркиби: B. megaterium var phosphaticum, B. amyloligfacience, Saccaromyces cereviciae, экстракт ва биологик фаол моддалар.

Экинлар униб чиққандан ҳосил давригача пуркаш техникаси ёрдамида жами 3 марта ишлов берилади.

Сарф меъёри: гектарига 2 литр

Нархи: 60 минг сўм/литр

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.4K views12:08
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:07:57
ИНТЕНСИВ БОҒЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

agro.uz


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:56:05
ХИТОЙДА МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНО ҚУРИЛАДИ.

Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади”.

«Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу осмон ва ерни бирлаштирувчи дарахт, деган маънони англатади. 51-қаватли мазкур бино Шэньчжэнь мегаполисининг ишбилармонлар районида барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ҳосил 10 метр квадрат майдонда, тупроқ ишлатмаслик имконини берувчи гидропоника ёрдамида етиштирилади. Ўсимликларга қаров (экиш, суғориш) ишлари сунъий интеллект томонидан бажарилади.

Бинода йилига 270 тонна маҳсулот етиштирилади.

Лойиҳа бўйича осмонўпар бино асоси тўғри тўртбурчак бўлган цилиндр шаклига эга. Энг юқори қаватларга офислар, дўконлар ва осмонўпар бинонинг “далалари”да етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланган овқат сотиладиган фуд-кортларни жойлаштириш режалаштирилган. Бинога кириш фасадида ҳам ўсимликлар бўлади. Бу эса қуёш нури тушишини камайтириб, хоналарнинг ички ҳароратини совитиш харажатларини камайтиради.

Осмонўпар ферма лойиҳаси.

“Мен қишлоқ хўжалигини шаҳарларимизга интеграция қилишда катта салоҳият кўряпман. Бироқ дунё бўйлаб – Париждан то Нью-Йорк ва Сингапургача – кўплаб шаҳарларда бундай мисоллар чегараланган. Улкан вертикал фасадлар майдонни кенгайтириш имконини беради ва бу энг йирик озиқ-овқат истеъмолчиси бўлган шаҳарларга янада кўпроқ ўзини ўзи таъминлашда ҳақиқатан ёрдам беради”, дея лойиҳани изоҳлади архитектор Ратти.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views11:56
Ochish/sharhlash